Янги хаёт М.Ф.Й.да “Обод  махалла” меъзонлари жорий этилмоқда.  

Янги хаёт М.Ф.Й.да “Обод  махалла” меъзонлари жорий этилмоқда.  

Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Қўрғонтепа тумани ҳокимининг жорий йил 10-июнь кунги 520-Қ сонли Қарорига асосан, туманимизнинг марказий худудида жойлашган “Янги ҳаёт” махалласи ўрамида жойлашган кўп қаватли ва намунали уйларда “Обод махалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” меъзонлари жорий этилиши, масъул мутасаддилар ва кўнгилли махаллий аҳоли томонидан фаол тарзда бошланди.

Кўп қаватли уйлар атрофи тозаланиб, уйлар олдиларига гулзорлар барпо этилмоқда ва махсус ариқчалар бутунлай тозаланиб, бетон ариқчаларни дараҳтларни оқлаш ишлари бутунлай якунланди. 

Махалла расмийлари билан бўлган сухбатимиз чоғида:

 -Кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчилар учун қурилган умумий тандирхоналар, намунали уйлардаги хонадонлар тандирхоналари ва қозон-ўчоқлар ҳам айтиб ўтилган меъзонлар қаторида кўркамлаштириб борилмоқда -дейди Махалла фуқаролар йиғини раиси Тоҳиржон Эрматов. 

Қолаверса аҳоли томорқаларида ҳам бир қанча самарали ишлар йўлга қўйилган бўлиб, кўп қаватли ва намунали уйларда истиқомат қилувчи оилалар томонидан, турли хилдаги екинлар парваришланмоқда.

Махалла ўрамида жойлашган кўп қаватли уйларнинг барчасига, туман Газ филиали томонидан янги турдаги бепул хисоблагичлар ўрнатиб берилмоқда ва туман ҳокимлиги томонидан, 10 та уйлар йўлакларига брусчатка ётқизиб бериш ишлари йўлга қўйилган.

Ушбу худудда оқава қувурлари 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига бутунлай янгиланаётгани хақида аввалги хабарларимизда маълум қилиб ўтгандик.

Туманимизнинг марказий худудида жойлашган “Янги ҳаёт” аҳолисига, “Обод махалла” меъзони йўлида катта куч-ғайрат тилаб, навбатдаги худудларда олиб борилаётган ишларни маълум қилишда давом этамиз.


Report Page