Янги фармон - янги имкониятлар!

Янги фармон - янги имкониятлар!

Ботиржон Сулаймонов, ТошДАУ ректори

⚡️Жорий йилнинг 14 июль куни “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони эълон қилинди. 

Фармонга кўра, 2021 йил август ойида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланди. Бу жуда катта рағбат ва мотивация. 

Шунингдек, “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат олий таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.❗️

🚻“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

Қолаверса, ёш оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида ипотека дастури доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловлари бўйича қўшимча 2 мингта ёш оилага уй-жой сотиб олиши учун субсидия ажратилиши белгиланди.

🔴Талабалар учун яна бир муҳим жиҳати: 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб республикадаги олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси миқдорида ва ўқиш муддати тугагандан кейин еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатда қайтариш шартлари асосида таълим кредитлари берилади. 

Муҳим томони, таълим кредитларини қоплашга йўналтирилган жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ имтиёзлари берилади.✅

📚Фармонда давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча устамалар тўлаб бориш тартиби жорий этилиши белгиланди. Бу битирувчилар учун жуда катта рағбат. 

📌2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида Ёшлар бизнес мактаби, 💰2022 йилдан бошлаб барча ҳудудларда унинг филиаллари ташкил этилади.

Фармонда ёшларнинг ҳаётини ўзгартириб юборадиган жуда кўплаб янгиликлар бор. Мазкур фармон мамлакатимиз ёшлари ҳаётида туб бурилиш ясайдиган муҳим ҳужжат бўлишига ишонаман.  

Тўлиқ матни билан Uza.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/b_sulaymonov

Report Page