Янги Наманган МТБ: УСТИВОР ВАЗИФА – ҚАМРОВНИ ЯХШИЛАШ! Вилоят ҳокими бу ҳақда алоҳида таъкидлади

Янги Наманган МТБ: УСТИВОР ВАЗИФА – ҚАМРОВНИ ЯХШИЛАШ! Вилоят ҳокими бу ҳақда алоҳида таъкидлади


Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик шодиёналари арафасида Янги Наманган туманининг “Истиқбол” маҳалласида 175 ўринли 73-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти қуриб, фойдаланишга топширилди.

Байрам арафасида болажонларга туҳфа этилган мазкур боғча вақтнинг энг сўнгги андозасидаги архитектуравий кўринишда барпо этилди. Ундаги дам олиш, таълимий, мусиқа, гимнастика, спорт заллари, чўмилиш ҳавзаси, бетакрор ланшафт, бир қарашдаёқ кўзни қувнатадиган яшил майдон, буларнинг ҳамма-ҳаммаси азиз фарзандларимизнинг порлоқ камолотига хизмат қилиш учун ҳозирланди.

Очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими, Олий мажлис сенати аъзоси Шавкатжон Абдуразаков иштирок этди ва у маҳалла аҳлини истиқлол айёми билан қутлар экан, шу қутлуғ кун арафасида фарзандларимизга туҳфа этилаётган боғчада яратилган шароитларга юқори баҳо берди.

– Бу бежизга эмас, – деди Шавкатжон Абдуразаков. – Биз фарзандларимизни имкон қадар тезроқ мактабгача таълимга тўлиқ қамраб олишни мақсад қилганмиз. Тизимдаги мавжуд шароитни яхшилаш, фарзанддаримизни мактабга сифатли тайёрлаш ишларига кўмаклашиш бундан кейин ҳам устивор вазифамиз бўлиб қолади.

Вилоят ҳокими маҳалла нуронийлари кўмагида лентани қирқди ва ташкилот раҳбарига рамзий калитни топширди.

Вилоят МТБ Ахборот хизмати




Report Page