Янги Наманган МТБ: ОРТАЁТГАН ҚАМРОВ ВА ҚУВВАТ ОМИЛИ

Янги Наманган МТБ: ОРТАЁТГАН ҚАМРОВ ВА ҚУВВАТ ОМИЛИ


Муҳтарам Президентимизнинг шундай сўзлари бор: “Ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир”. Ортиқча изоҳга ўрин қолдирмаган бу сўзнинг замирида Янги Ўзбекистонинг тақдири, унинг эртанги куни турганлиги сир эмас. Эрта эса, бугундан бошланади.

Шу маънода мамлакатимиз ёшларига кўрсатилаётган ғамҳўрликлар, айниқса, таълимнинг том маънодаги дебоча бўғинига айланиб бораётган мактабгача таълимга қаратилаётган эътибор ва унда амалга оширилаётган ислоҳотлар соҳа ривожига хизмат қилмоқда.

Бу ўринда икки катта омил бор:  бири қамров ва қувват, иккинчиси сифат. Ҳозирги кундаги барча сайъ-ҳаракатлар ана шу икки омилга қаратилмоқда. Натижада, тизимда қамров ва қувват ҳам, таълимий сифат ҳам кун сайин ортиб бормоқда.

Айтиш жоизки, байрам арафаларида Янги Наманган туманининг “Мингтерак” маҳалласида фойдаланишга топширилган  77-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотини юқорида келтирилган фикрларнинг ҳаётий иникоси, дейиш мумкин.

Ташкилот 120 ўрин эга. Аммо ундаги сифат кўлами юқори. Қарийб, 4 милиард 300 миллион сўм маблағ эвазига “Қурувчи Жўрабек” хусусий корхонаси бунёдкорлари томонидан яратилган барча шароитлар бугунги замон боласининг бахту камолига хизмат қилиши тайин. Бинобарин бу янги масканннг очилиши чинакам шоду ҳуррамлик, карнай-сурнай садолари остида кечди.

Маросимда Янги Наманган туман ҳокими Жобирхон Абдуллаев, Вилоят мактабгача таълим бошқармаси вакиллари, сектор раҳбарлари иштирок этди.

Тадбир давомида иқтидорли жажжи тарбияланувчиларнинг бадиий чиқишлари барчага хушкайфият улашди.

Вилоят МТБ Ахборот хизмати




Report Page