Янги "Cobalt" двигателида носозлик?!

Янги "Cobalt" двигателида носозлик?!

https://t.me/istemol_uz

Автомобиллар бозоридан автоулов харид қилиб чув тушган харидорлар хақида кўп эшитганмиз, гувохи бўлганмиз. "Олибсотарлар"нинг мақтаб таклиф қилган "камчиликсиз" автомашиналари кейинчалик "хунарларини" кўрсата бошлайди. Шу учун кўпчилик янги автомобил харид қилишни афзал билса керак. Аммо автосалондан харид қилинган янги машиналар хар доим хам сифатли ва нуқсонсиз деб бўлмайди!

Вобкент туманида истиқомат қилувчи фуқаро Шаропов Носир хам не-не ниятлар билан автосалондан "Cobalt" русумидаги автомобилни харид қилган эди. Асраган кўзга чўп тушади деганларидек, авайлаб минаётган автоуловида тез орада нуқсонлар сезила бошлайди. Двигателида кучли шовқин пайдо бўлиб, тез орада бу ёқимсиз товуш етти махаллага етадиган даражада кучайди. Бу холдан таъби хира тортган истеъмолчи ёрдам сўраб Бухоро вилоят Истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш худудий бирлашмасига мурожаат қилган.

Бирлашма мутахассиси Қ.Қулиев ва Вобкент туман ИҲҲҚ жамияти раиси Ф.Рустамов хамкорлигида холат яқиндан ўрганилди ва "GM Uzbekistan" AЖ га хат билан мурожаат қилинди. Махсус мутахасислар ва хуқуқшунослар жалб қилингач, муаммо истеъмолчи фойдасига хал этилди. Носоз автомобил ишлаб чиқарувчи заводга жўнатилиб, тўлиқ таъмирлаб берилди. Яна бир истеъмолчининг қонуний хуқуқлари тикланди.

Ўзбекистон ИҲҲҚЖФ Бухоро вилояти худудий бирлашмаси раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари , Матбуот- ахборот ва жамоатчилик билан ишлаш сектори бошлиғи Амирхон Ахмадов

Report Page