“ЯШИЛ МАКОН”: ЭЗГУ АМАЛЛАР НАМОЙИШИ
Маълумки, бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ана шу мақсадда республикамиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинган эди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларимизни яшил майдонга айлантириш, гўзал боғ-роғлар барпо этиш имконини беради. Бу борадаги ишлар эса туманимизда ҳам изчил давом эттирилмоқда.
Жумладан, жорий куз мавсуми – 2 ноябрдан 10 декабрга қадар 40 кун давомида туманимизда 332 минг тупдан зиёд мевали, манзарали ва бута кўчатлари экиш режалаштирилган.
Шу кунларда яшил ҳудуд бунёдкорлари ўз яшаш ҳудудларига иқлим шароитларидан келиб чиқиб эмас, япон сафораси, катальпа, шумтол, қайрағоч, павлония, заранг, акация, терак, чинор, тут, жийда, ёнғоқ ва бошқа мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экишмоқда. Туман ҳокими ўринбосарининг маълумотига кўра жорий йил 11 ноябрь ҳолатига туман бўйича 100 минг 422 туп кўчат экилган бўлиб, бу режанинг 30,2 фоизини ташкил этмоқда.
Кўчат экиш ишларида тумандаги барча ташкилот, корхона, муассасалар, маҳаллалар фаол иштирок этишмоқда.
ЖОРИЙ ЙИЛ 12 НОЯБРЬ КУНИ "ЯШИЛ МАКОН" УМУМИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИНИНГ УМУМХАЛҚ ҲАШАРИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ.
Бизни кузатишда давом этинг.
Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати