ЯНГИЛАНИШ ВА ЯШАРИШ ФАСЛИ МУБОРАК БЎЛСИН!

ЯНГИЛАНИШ ВА ЯШАРИШ ФАСЛИ МУБОРАК БЎЛСИН!


Ассалому алайкум! Азиз ҳамкасблар, талаба–ёшлар ва ишчи–ходимлар!  

Барчангизга янгиланиш ва яшариш айъёми Наврўзи олам муборак бўлсин!

Айнан шу фаслда барчамиз ўзимизни яшариб кетгандек, вужудимизга янги куч-ғайрат, азму шижоат кираётгандек ҳис этамиз. Неча минг йиллик анъана ва қадриятларимизни янгитдан кашф этамиз, буюк тарих ва буюк маданият ворислари эканимизни яна бир бор англаймиз. Ва бундан қалбларимиз ғурур ва ифтихор туйғуларига тўлади.

Бугун биз юртимизда мана шундай қутлуғ байрамни нишонлаш баробарида, бутун дунёда тинчлик ва хотиржамлик бўлишини, узоқ ва яқин барча давлатларнинг халқларига тараққиёт, фаровонлик ҳамда равнақ тилаймиз. 

Азиз ҳамкасблар, талаба – ёшлар ва ишчи – ходимлар!  

Барчангизни Наврўз айёми билан яна бир бор табриклаб, қалбимдаги энг самимий тилакларимни изҳор этаман. 

Наврўзи олам юртимизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, қут-барака олиб келсин! 

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, дастурхонимиз тўкин ва ҳаётимиз фаровон бўлсин!

Барча эзгу ният ва мақсадларимиз амалга ошсин!

 

Ҳурмат билан,

Худайназар Юнусов,

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси,

чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори, профессор.

Report Page