ЯНГИ ОЛИБ КЕЛИНГАН “AFROSIYOB” ЗАМОНАВИЙ ПОЕЗДЛАРИНИНГ “ТОШКЕНТ - БУХОРО - ТОШКЕНТ” ЙЎНАЛИШИДА ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ!

ЯНГИ ОЛИБ КЕЛИНГАН “AFROSIYOB” ЗАМОНАВИЙ ПОЕЗДЛАРИНИНГ “ТОШКЕНТ - БУХОРО - ТОШКЕНТ” ЙЎНАЛИШИДА ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ!


Йўловчиларнинг замонавий поездларга бўлган талабини тўла қондириш, бундан ташқари ички туризмни ривожлантиришда қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2021 йил 13 ноябрдан бошлаб ҳафтанинг шанба, якшанба кунлари “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида 770/769-сонли “Afrosiyob” замонавий поездларининг қатнови йўлга қўйилади.

Ҳаракат жадвалига кўра шанба ва якшанба кунлари эрталаб соат 09:02 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширадиган 770-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди Самарқанд, Навоий темир йўл вокзалларида ҳам тўхтаб ўтиб, соат 12:47 да Бухоро 1 темир йўл вокзалига етиб боради. 

Шунингдек, 769-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди ушбу кунларда соат 15:02 да Бухоро 1 темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга ошириб, соат 18:50 да Тошкент марказий темир йўл вокзалига кириб келади. 

Бугунги кунда қатновини амалга ошираётган “Afrosiyob” замонавий поездлари эса ўз ҳаракат жадвали бўйича ҳаракатланади.


Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.


                               “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AJ

Report Page