ЯНГИ МАРКАЗ ТОМОНИДАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ИЛК ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ 

ЯНГИ МАРКАЗ ТОМОНИДАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ИЛК ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ 


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастуринига асосан республика махсус комиссияси томонидан аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ҳамда вирусни юқтириб олган беморлар саломатлигини тиклаш юзасидан зарур вазифалар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб республикамизда, шу жумладан, вилоятимиз марказида “ўзини яккалаш” (само изоляция) ҳаёт тарзи жорий этилади. 

65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш қатъиян ман этилади. Зарурат бўлган тақдирдагина яқин атрофдаги дорихона, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар дўконига чиқишга рухсат этилади.

Республика махсус комиссияси йиғилиши қарорига кўра, якка тартибдаги хайрия акцияларини ўтказиш жорий йилнинг 1 апрелидан эътиборан вақтинча тўхтатилиб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлимлари жойлардаги эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами ҳақидаги маълумотни ҳудудий тегишлилиги бўйича Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига тақдим этилиши белгиланган. 

Республика махсус комиссиясининг йиғилиш қарорига асосан, Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқамаси томонидан аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламига ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил этилди. 

Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази 2020 йил 2 апрель куни ўз фаолиятини бошлади. Марказнинг биринчи кўнгилли ҳайрия соҳиби Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бўлди. Вилоят ҳокимининг ҳомийлик хайрияси Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси орқали вилоятнинг Андижон шаҳар, Асака, Избоскан ва Пахтаобод туманларидаги 300 дан ортиқ эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами вакилларига тарқатилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram

Report Page