“ЯНГИ АВЛОД” ҲАМДА “ҚИБРАЙ” БОЛАЛАР ДАМ ОЛИШ ОРОМГОҲЛАРИДА ЁЗГИ ДАМ ОЛИШ МАВСУМИ БОШЛАНДИ  

“ЯНГИ АВЛОД” ҲАМДА “ҚИБРАЙ” БОЛАЛАР ДАМ ОЛИШ ОРОМГОҲЛАРИДА ЁЗГИ ДАМ ОЛИШ МАВСУМИ БОШЛАНДИ  


Жорий йил 17-18 июнь кунлари пойтахтимиздаги Темийўлчилар маданият саройида “Янги авлод” ҳамда “Қибрай” болалар дам олиш оромгоҳларида 1 навбатда дам оладиган ўғил қизларимиз кутиб олинди. 

Санитария эпидемиология маркази ҳамда “Тошкент МТУ” касаба уюшма ҳудудий қўмитаси ходимлари, Транспортда ички ишлар бошқармаси ходимлари, шунингдек, оромгоҳ тарбиячи ва етакчилари биргаликда жами 500 нафардан зиёд дам олишга борадиган болажонларимизни қабул қилиб олдилар. 

Шу ернинг ўзидан болажонларимиз замонавий автобусларда Тошкент вилоятининг сўлим гўшасида жойлашган “Янги авлод” ҳамда “Қибрай” болалар дам олиш оромгоҳларига жўнаб кетишди. 

Ўша куннинг ўзида иккала болалар дам олиш оромгоҳларидаги оромгоҳ тарбиячи ва етакчилари болажонларни қабул қилиб олиб, дам олиш мавсумини кўтаринки руҳда бошладилар.

Жорий йилда “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли ушбу дам олиш оромгоҳларида мавсумга пухта ҳозирлик кўрилган. Мавсум давомида иккала дам олиш оромгоҳида жами 2 ярим минг нафарга яқин болажонлар дам олиб, ҳордиқ чиқаришлари учун барча шарт шароитлар яратилган.

Мавсумнинг 1-навбатида “Янги авлод” дам олиш оромгоҳига 200 нафар, “Қибрай” болалар дам олиш оромгоҳига эса 280 нафар темир йўлчилар фарзандлари ҳамда 40 нафар 22- меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари қабул қилиб олинди.

Report Page