"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ~ ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ"

"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ~ ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ"

𝐵𝑢𝑥𝑜𝑟𝑜 𝑣𝑖𝑙𝑜𝑦𝑎𝑡𝑖 𝐹𝑉𝐵 𝑟𝑎𝑠𝑚𝑖𝑦 𝑠𝑎𝑦𝑡𝑖

Buxoro viloyati FVB

Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилди


Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида халқ манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.Ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, уларнинг ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббус ҳаётга самарали татбиқ этилмоқда.Ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказиш, тарғибот тадбирларини жойларда ташкил этиш, аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этилди.

Buxoro viloyati FVB

Тадбирда Бухоро Давлат Университетининг малакали ходимлари иштирок этди.
Маърузада таъкидланишича, мазкур янги лойиҳа бўйича тарғиботчилар 9 минг 150 дан ортиқ маҳаллага кириб боради. Тарғибот гуруҳлари жойларга чиққан ҳолда аҳолини юртимизда ва дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятдан хабардор қилади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини жамоатчиликка таъсирчан усулларда етказади. Аҳолининг кайфиятини кўтариш, уларда ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, меҳр-оқибат, шукроналик, ўзаро ёрдам каби миллий ва умуминсоний қадриятларни янада кучайтиришга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади. Бунда ҳар бир туман, шаҳарнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ўша ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳоли кенг қатламига етказилиши таъминланади.


Жойларда оммавий спорт тадбирлари ташкил этилиб, аҳоли, айниқса, нуронийлар, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида спортнинг бир неча турлари бўйича мусобақалар ўтказилади. Бунинг учун республика даражасидаги тренерлар ҳамда ҳар бир маҳаллага ҳудудлардан мураббийлар бириктирилади. Мазкур оммавий мусобақалар жараёнида концерт дастурлари ҳамда машҳур спортчилар, таниқли актёрлар, шоир ва ёзувчиларнинг бадиий чиқишлари ташкил этилади.Бундан ташқари, ҳудудий “Нуроний” жамоатчилик кенгашлари, маҳаллалардаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари ижтимоий фаол нуронийларни жалб этган ҳолда ҳар куни кенг жамоатчиликнинг пиёда юриш тадбирларини, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини, овқатланиш маданиятини кенг тарғиб этиш чоралари кўрилади.

– Ўзбекистон тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Шу сабаб нафақат минтақада, балки бутун дунёда Янги Ўзбекистон ибораси пайдо бўлди. Бу эса ўтган йиллар давомида Президентимиз томонидан амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга, бунёдкор халқимизга муносиб баҳо бўлди.

Амалга оширилган ислоҳотларни маҳаллама-маҳалла ҳар бир аҳолига етказиш мақсадида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий ҳаракати бошланди. Бу ҳаракат бутун республикани қамраб олган ҳолда йил давомида амалга оширилади. Бунинг учун турли соҳа вакиллари жалб қилиниб, тарғибот гуруҳлари шакллантирилди. Аҳолига нимани етказамиз? Қўлимизда бутун ислоҳотлар жамланган қўлланма бўлиши керак. Шу мақсадда “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ўқув- услубий қўлланмаси жами 32 минг нусхада, шундан 26 мингтаси давлат тили, 3 мингтаси рус тили ва 3 мингтаси қорақалпоқ тилида чоп этилмоқда. Мазкур китоблар барча маҳаллалар, таълим муассасалари, шунингдек, тарғиботчилар, вазирлик, идора ва бошқа муассасаларга бепул етказиб берилади.Машғулотларда Президентимизнинг 2020 йилдаги парламентга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти таҳлил этилиб, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий фаолиятидаги асосий масалалар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, “Конституция – халқ фаровонлиги ва юрт тинчлиги”, “Янги Ўзбекистон – янги тараққиёт босқичида”, “Хотин-қизларни ижтимоийлаштириш ва уларни фаоллаштириш”, “Ёшларни ижтимоий фаоллаштиришга инновацион ёндашув” мавзуларида маърузалар тингланиб, ўзаро фикр алмашилди.

Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати

Report Page