ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИ САЙЛОВЛАР

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИ САЙЛОВЛАР


“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан бугун жонажон Ўзбекистонимизнинг туман ва шаҳарларида “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” акцияси ўтказилди.

Ушбу акция туманимиз марказида жойлашган маданият ва истироҳат боғида ҳам бўлиб ўтди. 

Тадбирнинг расмий қисми аввалида мамлакатимиз мадҳияси жаранглади. Шундан сўнг туман ҳокими Ш. Ш. Набиев сўзга чиқиб, ушбу акцияни очиб берди ва барчани 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига ўтказиладиган сайловларда фаол иштирок этишга чорлади.

Шундан сўнг акция давомида йиғилганларга сайловлар жараёни ҳақида қизиқарли ва керакли маълумотлар бериб борилиб, савол-жавоблар ўтказилди. Саволларга тўғри жавоб берганлар совғалар билан мукофотланишди.

Туман маданият бўлими бўлими, 3-БМСМ, БЎСМ, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, тумандаги 7532-ҳарбий қисм вакилларининг мусиқий, бадиий ва жанговар чиқишлари билан ҳамоҳангликда ўтган акция якунига қадар уни кузатганлар учун ажойиб туҳфа – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актёр ва актрисалар Ҳайитали Низомиддинов, Муножот Тешабоева ва Доно Бобохонованинг, шунингдек, хушовоз хонанда Дилшод Самадовнинг чиқишлари барчани бирдек қувонтирди. 

Халқимизнинг севимли ижодкорлари мухлисларига китоблар совға қилишди, уларга дастхат қўйиб беришди, биргаликда суратга тушишди ва сайловда фаол бўлишга чорлашди.

Мана шундай кўтаринкилик билан ўтган “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” акцияси тумандошларимизнинг сайловда фаол иштирок этиб, муносиб номзодларга овоз беришлари учун яна бир муҳим омил бўлгани шубҳасиз.





Report Page