ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИ САЙЛОВЛАР

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИ САЙЛОВЛАР

Сайлов—2019



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун ўтказиладиган сайловларга ҳам саноқли кунлар қолди. У ёки бу номзодга овоз бериш орқали биз келгуси йўналишларимизни белгилаймиз.


Умумий келажагимизни қуришда барчанинг овози муҳим ҳисобланади. Шу боис, барчани овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланишга ва ўзларининг фуқаролик позицияларини фаол намойиш этишга ундаш мақсадида “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” акцияси доирасида вилоятимизда концерт дастурлари, учрашувлар каби турли тадбирлар юқори савияда ўтказиб келинмоқда.



Ана шундай тадбирлардан бири – Нурафшон шаҳридаги анфитеатрда бўлиб ўтди. Унда 5 та сиёсий партиянинг вакиллари, депутатликка номзодлар ва маҳаллалар фаоллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этишди. Тадбирда эстрада юлдузлари ва ёш ижрочи хонандалар, таниқли шоир ва бадиий сўз усталари қатнашиб, барчани сайловда фаол иштирок этишга ҳамда энг муносиб номзодларга овоз беришга чорлади.

 Халқаро матбуот маркази

Тошкент вилояти бўлими


Report Page