ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ШАЙ

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ШАЙ

"Олтин водий"

Болажонлар ёзги таътил кунларини мароқли ўтказишаётган бир пайтда таълим муассасаларида таъмирлаш ишлари қизғин. “Янги Зарафшон” маҳалласида жойлашган 9-умумтаълим мактабида ҳам 2019-2020 ўқув йили га таълим масканини тайёрлаш учун пухта ҳозирлик кўрилмоқда. 

Мактаб ҳовлиси деворлари оқланди, эшик ва деразалар, йўлаклар бўялди. 12 та синф хоналари шай ҳолатга келтирилди. Айни пайтда таъмирлаш, бўёқ ишлари якунланиб, турли кўргазмали қуроллар билан жиҳозланмоқда. Шунингдек, мактаб биноси учун қўшимча ўқув биноси қуриб битказилиб, 6 та қўшимча синф хоналари ташкил этилди.

Шуни ҳам қайд этиш лозимки, жорий йилда 2 та қозоқ тилида, 1 та ўзбек тилида таълим бериладиган ўқувчилар мазкур мактбанинг 1-синфига қабул қилинади.

А.ЖУМАЕВ.


Report Page