ЯНА БИР МАМЛАКАТ БИЛАН ЭМЛАНГАНЛИК СЕРТИФИКАТЛАРИНИ ТАН ОЛИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВГА ЭРИШИЛДИ.

ЯНА БИР МАМЛАКАТ БИЛАН ЭМЛАНГАНЛИК СЕРТИФИКАТЛАРИНИ ТАН ОЛИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВГА ЭРИШИЛДИ.


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Козоғистон Республикаси Ҳукумати миллий даражада COVID-19 вирусига қарши курашиш борасида, шу жумладан, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга ошираётган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни баҳолаган ҳолда, томонлар давлатларининг ҳудудини COVID-19 вирусининг кириб келиши ва тарқалишидан юқори даражада ҳимоя қилиш юзасидан кўрилаётган қатъий ва кенг кўламдаги чора-тадбирлар муҳимлигини таъкидлаб қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:

Томонлар эмланганлик тўғрисидаги сертификатлар мавжуд бўлганда ПЦР усули бўйича COVID тест натижаси салбий бўлган сертификатларни тақдим этиш талаб этилмайди.

Шунингдек, 5 ёшгача бўлган болаларга ҳамроҳ бўлган шахслар учун эмлаш сертификатлари мавжуд бўлса, ПЦР тестидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш талаб қилинмайди.

5 ёшдан ошган болалар, ҳамроҳлик қилувчи шахсларнинг эмлаш сертификатлари бор-йўқлигидан қатьий назар, ПЦР тестидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этишлари шарт.


Ушбу келишув жорий йилнинг 18 мартидан амал қилишни бошлади.

http://t.me/sanepidxizmat

http://www.sanepid.uz/

Санэпидхизмат матбуот

хизмати

Report Page