ЯКУНИЙ НАЗОРАТ ИМТИҲОНЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

ЯКУНИЙ НАЗОРАТ ИМТИҲОНЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА


  Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида талабаларнинг тегишли фанлар бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларини ўзлаштириш даражасини аниқлаш мақсадида 2023-2024 ўқув йилининг I-семестри бўйича якуний назорат имтиҳонлари ўтказилмоқда. “Якуний назорат” жараёнлари қизғин давом эттирилиб, якунийлар: тест, ёзма, ва оғзаки шаклларда олиб борилмоқда.

“Якуний назорат” имтиҳонлари давомида талаба-ёшлар учун зарур бўладиган навбатдаги эслатма: Талаба тақиқланган воситалар, мисол учун: телефон, олдиндан тайёрланган маълумотлар варақасидан фойдаланса ёҳуд назоратчиларнинг огоҳлантиришига қарамасдан имтиҳон жараёнларида тартибсизлик келтириб чиқарса “Якуний назорат”дан четлаштирилади ва далолатнома тузилади.

Маълумот ўрнида, “Якуний назорат” имтиҳонларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида мазкур жараёнлар университетнинг Коррупсияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими ходимлари томонидан назоратга олинган.


Коррупсияга қарши курашиш

“Комплаенс-назорат” тизимини

бошқариш бўлими бош мутахассиси                               

Д.Маматов

Report Page