Xушхабар...

Xушхабар...


Толибов Беҳзод Иброҳимович 1991 йилда Навоий вилояти Қизилтепа туманида туғилган. Мактабни 2008 йил тугатиб, шу йили Навоий давлат кончилик институтининг Кимё металлургия факультетига бакалавриатурага ўқишга кириб, 2012 йили тугатган ва шу йили ушбу факультетнинг “Металлургия” кафедрасига магистратурага кириб, 2014 йил “инженер-металлург” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У 2011 йилда Беруний номидаги Давлат стипендияси, 2013 йилда эса

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси совриндори бўлган. 2014-2016 йилларда Навоий кон-металлургия комбинати 3-Гидрометаллургия заводида Ишлаб-чиқариш техник бўлими инженер-технологи, 2016-2018 йиллларда Навоий давлат кончилик институти “Металлургия” кафедраси ассистенти лавозимларида фаолият юритган.

Б.Толибов 2018 йилдан Навоий давлат кончилик институтининг таянч докторанти бўлиб, “Қимматбаҳо компонентлар чиқишини ошириш ва жарённи интенсификациялаш учун муаллақ ҳолатда сульфидли материалларни куйдириш печида қайта ишлашнинг самарали технологиясини яратиш” мавзусидаги 05.02.01-“Машинасозликда

материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси” ихтисослигидан техника фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация иши юзасидан тадқиқот ишларини олиб борди ва 2019 йил 25 сентябрда техника фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун муваффақиятли ҳимоя қилди. 2019 йил 31 октябрда Ўзбекистон Респубикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан унга техника фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражаси берилди.

Илмий изланиш натижалари бўйича 12 та илмий мақола ва тезислар Республика ва ҳориж илмий журналларида хамда турли анжуманлар тезислари тўпламларида чоп этилган.

У фаолияти давомида жамоат ишларида фаол иштирок этади. Оилали, 2 нафар фарзанднинг отаси.






Report Page