Вазир ўринбосари-Сирдарё мактабларида

Вазир ўринбосари-Сирдарё мактабларида

Sirdayo_xtb

Халқ таълими вазири ўринбосари И.Джураев 2020 йил дастурлари асосида умумтаълими мактабларида олиб борилаётган таъмирлаш, қурилиш ишлари ҳамда қиш мавсумининг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятида бўлиб турибди.

Дастлаб сув тошқинидан зарар кўрган Сардоба туманида қурилаётган янги мактаб қурилишининг сифати ўрганилди, пудрат ташкилоти раҳбарига мактабни қуриб битказишда шошма-шошарликка йўл қўймаслик топшириғи берилди ва вилоят халқ таълими бошқармасига ушбу янги мактаб ўқувчилари вақтинчалик таълим олаётган 13, 22-мактабларни алоҳида назоратга олиш, дарслик таъминотини тўлиқ ҳал қилиш юклатилди.

Сайхунобод туман 39-мактаб ҳолати ўрганилганда болалар тўгаракда қатнашаётган бўлсада спорт зал иситилмагани, синф хоналарида иссиқлик меъёрдан пастлиги учун мактаб раҳбарларининг масъулиятсизлиги алоҳида қайд этилди ва мазкур мактаб халқ таълими бошқармасининг доимий назоратига олинди, кундалик мониторинг жорий этилди.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

Report Page