Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи О.Донабаев бугунги иш кунини фарзандининг таълим-тарбиясидан бошлади

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи О.Донабаев бугунги иш кунини фарзандининг таълим-тарбиясидан бошлади

@sirdaryo_xtb

Бугунги кунда Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи О.Донабаев ташaббуси билан вилоятдаги барча таълим муассасаларининг ҳар бир синф хонасида ота-оналар таҳлил партаси жорий қилинган бўлиб, бу билан ота-оналар ўз фарзандларининг дарсдаги фаолиятини кузатиш ва ўқитувчининг салоҳиятига баҳо бера олиш имконияти яратилди. Мана шу тарзда турли  жабҳаларда раҳбар ёки мутахассис лавозимларда ишлайдиган, фарзандлари тарбияси учун керакли вақтни  ажрата олмаётган ота-оналар билан ишлаш тизими йўлга қўйилмоқда. 

Ушбу ташаббус самарадорлигини аниқлаш ва фарзандининг мактабдаги таълим-тарбия жараёни қай даражада эканлигини ўрганиш мақсадида О.Донабаев Янгиер шаҳридаги 4-умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

Фарзандининг мактабдаги одоб-аҳлоқи ва билими ҳақида мактаб ўқитувчилари билан суҳбатлашди.

Ҳурматли ота-оналар, сиз ҳам фарзандингиз келажаги билан қизиқсангиз ва юқори марраларни забт этишини истасангиз, вилоят Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги мактабларимиз эшиги доимо сиз учун очиқ. Марҳамат, мактабга ташриф буюринг ва фарзандингизнинг билим олиш жараёнлари билан танишинг!

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

Report Page