Xoş gəlmisiniz,əziz Azərbaycanlı dostlar! Хуш келибсиз,азиз​ Озарбайжон​лик дўстлар!

Xoş gəlmisiniz,əziz Azərbaycanlı dostlar! Хуш келибсиз,азиз​ Озарбайжон​лик дўстлар!



2019 йил 5 февраль куни “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси биносида Озарбайжон Республикаси Ипакчилик уюшмаси раҳбари Низами Гарипов ва делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда дастлаб ҳурматли меҳмонлар ва делегация аъзолари ипак қурти етиштиришда қўлланилиб келинаётган замонавий кўчма қуртхона фаолияти билан танишди. 

Таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг қулай иқлим шароити ва унумдор ери, серқуёш фасллари ипак қуртини бир неча такрор етиштириш имконини беради. Бу эса ўз навбатида ипак қуртидан сифатли пилла етиштиришда муҳим аҳамият касб этади. 


Кўп йиллардан бери эътиборсиз бўлиб қолган Озарбайжон пиллачилигида ушбу кўчма қуртхонанинг ўрни беқиёслиги меҳмонлар томонидан таъкидланди.

Ҳурматли меҳмонлар ҳамда делегация аъзолари учун Ўзбекистон Республикасида ипакчиликнинг ривожланиши, корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва миллий либослар кўргазмаси намойиш этилди.


“Ўзбекипаксаноат“ уюшмаси бошқарув раисининг хорижий маслаҳатчилари томонидан соҳага тадбиқ қилинаётган инновацион лойиҳалар меҳмонларга таништирилди.


Меҳмонларда уюшма тизим корхоналарида ишлаб чиқарилаётган ипак газламалари катта қизиқиш уйғотди.


Минг йиллар аввал Озарбайжонда ривожланган ипак гиламчилигини бугунги кунда Ўзбекистонда ривожланиши ва дунё бозорларида муносиб ўрин тутиши кўргазмага қўйилган ипак гиламларининг сифатидан билиниб турибди. 



Кўргазма намойишидан сўнг меҳмонлар, делегация аъзолари ва “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси вакиллари, ипакчиликка ихтисослаштирилган корхона вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси Б.Шарипов Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан юртимизда ипакчиликни ривожлантиришга берилаётган юксак эътибор натижасида соҳада қатор юксалишлар бўлаётганлиги ҳақида ахборот берди. Жумладан, Б.Шарипов жорий йилда ипак қурти етиштиришда инновацион технологияларни жорий этиш, хусусан замонавий кўчма қуртхоналарда юқори сифатли пилла етиштириш мақсад қилинганини эътироф этди. 


Қисқа давом этган учрашув меҳмонларда катта таассуротлар қолдиргани шубҳасиз.