Ҳашар элга ярашар

Ҳашар элга ярашар

ТДАУ Термиз филиали матбуот котиби Хамид Норқобилов

Ҳар йили Ватанимиз мустақиллиги санаси арафасида ўтказилувчи умумхалқ ҳашари эзгу анъаналарнинг амалдаги ёрқин намунасидир. Бу йил ҳам умумхалқ хайрия ҳашари эрта тонгданоқ уюшқоқлик билан бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Фармойишига асосан, 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги ҳамда 21 август — умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни этиб белгиланганди.


Шу муносабат билан ТДАУ Термиз филиали жамоаси директор А. Жўраев бошчилигида ободонлаштириш ишларига киришишди. Хамма профессор-ўқитувчи ва ҳодимлар ўзларига бириктирилган ҳудудларида ободлантириш ишларини қизғин олиб боришмоқда..

 “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” остида ўтказилиши режалаштирилаётган ушбу хайрли ташаббус доирасида:

▫️ маҳаллалар;

▫️ аҳоли яшаш хонадонлари;

▫️ кўп қаватли уй атрофлари;

▫️ гузар ва хиёбонлар;

▫️ зиёратгоҳ ва қабристонлар;

▫️кўча ва болалар майдончаларида кенг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади.



Report Page