Янги ташкил этилган бошқарма, қандай ишламоқда?

Янги ташкил этилган бошқарма, қандай ишламоқда?

TVIIBB
Фото: Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси

Барча соҳалар каби Президентимиз томонидан туризмни, хусусан, хавфсиз туризмни ривожлантириш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 6 мартдаги “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори шулар жумласидандир. Ушбу қарорга мувофиқ Тошкент вилоят ИИББ тузилмасида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташкил этилиб, ҳозирги кунда фаолияти йўлга қўйилган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси
Фото: Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси

Бевосита туристик ҳудудларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, туристларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари, ҳаёти, соғлиғи ва мол- мулкини ҳимоя қилиш, юзага келадиган жиноий ҳолатларни тизимли таҳлил қилиш, уларга нисбатан содир этилган ҳуқуқбузарликлар сабаблари ва шароитларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш, шунингдек, шартнома асосида туристлар ва туристик гуруҳларни кузатиб бориш бошқарманинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси

Мазкур бошқарма икки ва ундан ортиқ хорижий тилларни биладиган, туристик ҳудудларни тарихи ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида билимларга эга бўлган мутахассис ходимлар билан жамланган. Шунингдек, уларнинг хизмат фаолиятларини самарали ташкил этиш мақсадида замонавий автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа зарурий техника ва жиҳозлар билан таъминланган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси
Фото: Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси

Жумладан, туризм объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш мақсадида “Чорвоқ” эркин туристик зонаси ҳудудида 4та, Кумушкон қишлоғи ва Зангиота мажмуаси ҳудудларида 1 тадан, жами 6 дона замонавий типдаги хизмат масканлари ўрнатилиб, туристларнинг манфаатлари учун хизмат қилмоқда.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси

Ушбу масканларда ҳамда туристик объектларда хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан, уларга турли масалаларда мурожаат қилган 554 нафар хорижий ҳамда 925 нафар маҳаллий туристларнинг барчасига амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси
Фото: Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси
Фото: Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси
Фото: Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси

Ушбу олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда бу каби амалий ишлар натижасида, вилоят ҳудудига жорий йилнинг 9 ойи давомида жами 3 млн. 210 минг туристлар ташриф буюришига эришилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 млн. 410 мингга ёки 33,2 фоизга кўпайган. Жумладан, чет эллик туристлар 375 мингдан 600 мингга ёки 60,0 фоизга маҳаллий туристлар эса 2 млн. 35 мингдан 2 млн. 610 минг кишига ёки 28,2 фоизга.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси

Таъкидлаш жоизки, ушбу ўтган давр мобайнида Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар натижасида туристларга нисбатан ёки улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўйилмади.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси

Жорий йил якунига қадар эса, вилоятга ташриф буюрадиган туристларнинг сони қарийб 3 млн. 800 минг нафарга етиши кутилмоқда.

Охунжон МУСТАФОЕВ,
Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати

Report Page