ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ


2020 йил 7 ноябрь куни Урганч шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемиров, туман, шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари, умумтаълим мактаби директорлари ҳамда ўқитувчилар иштирок қилдилар. 

Йиғилиш давомида битирувчиларнинг олий таълимга кириши бўйича энг юқори ва энг паст кўрсаткичга эга бўлган умумтаълим мактаблари қиёсий таҳлил қилинди.

Вазир олий таълим муассасасига биронта ҳам ўқувчиси кирмаган мактаб директорлари билан алоҳида суҳбатлашиб, бунинг сабаби билан қизиқди.

Мактабларда таълим сифатини ошириш юзасидан раҳбар ва педагогларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Жумладан, Хива шаҳридаги 56-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ш.Худайберганов таълим сифатини оширишда энг аввало ўқитувчи салоҳияти муҳим ўринга эга эканлигини таъкидлаб, ўзининг инновацион ғоялари билан ўртоқлашди.

Ўтган ўқув йилида мактаб битирувчиларининг биронтаси ҳам олий таълимга ўқишга кира олмаган Боғот туманидаги 25-сон мактаб директори А.Бакиев мазкур ўқув йилида ўқувчилар билан жиддий шуғулланиб, жами 32 нафар битирувчидан 16 нафари ўқишга кирганлигини таъкидлади.

Халқ таълими вазири томонидан таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича "Йўл харитаси" ишлаб чиқиш ва Хоразм тажрибаси сифатида тарғиб қилиш тавсия қилинди.

Халқ таълими вазири Ш.Шерматов таълим сифати самарадорлиги бўйича юқори натижа кўрсатган мактабларга ҳар томонлама ёрдам бериши ва қўллаб-қувватлашини билдирди.

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Report Page