ОЛИЙ ТАЪЛИМГА ЭНГ КЎП ЎҚУВЧИСИ КИРГАН МАКТАБ ВАЗИР ЭЪТИБОРИДА

ОЛИЙ ТАЪЛИМГА ЭНГ КЎП ЎҚУВЧИСИ КИРГАН МАКТАБ ВАЗИР ЭЪТИБОРИДА


Янгиариқ туманидаги 22-сонли умумтаълим мактаби битирувчиларининг олий таълим муассасасига кириш кўрсаткичи бўйича вилоятда юқори натижани кўрсатди. Хусусан, бу йил мактаб битирувчиларининг жами 78 нафаридан 46 нафари олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинди. Мактаб директори Н.Матмуратов раҳбарлигидаги мактаб жамоаси ўтган йил ҳам юқори натижаларга эришган эдилар.

2020 йил 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Ш.Шерматов Янгиариқ туманига ташриф буюриб, 22-сон мактаб жамоаси билан самимий суҳбатлашди.

Бугунги кунда умумий ўрта таълим тизимида таълим сифатини ошириш юзасидан ўқитувчиларнинг таклифлари тингланди.

Вазир мактаб директори Н. Матмуратовни таълим соҳасидаги самарали хизматлари учун "Халқ таълими фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирлади.

Ш.Шерматов мактабларда таълим сифати самарадорлигини ошириш борасида ҳар бир ўқитувчи ўз касбига садоқат билан ишлаши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Учрашув якунида мактаб жамоасига компьютер жамланмаси, китоб ва спорт жиҳозлари тўплами тақдим қилинди.

Мактабнинг келгуси йилги инвестиция дастури режасига киритилишини алоҳида таъкидлади.

Барча ўқитувчиларга ватанимизга муносиб ёш авлодни тарбиялашдек масъулиятли вазифаларида доим омад ёр бўлишини тилади.

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Report Page