Сирдарё вилоятида Таълимни рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар

Сирдарё вилоятида Таълимни рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар


http://t.me/Sirdaryo_VXTB

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги жами 314 та умумий ўрта таълим мактабларида жами 408 та информатика синф хоналари мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда шуларнинг 230 (фақатгина охирги 5 йилда келган компютерлар сони) та мактабда замонавий компьютер техникалари билан таъминланган.
Шундан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Eksimbank билан ҳамкорликда 63 та (2018-йил) ва 29 та (2022-йил) жами 92 та мактабларга берилган. Шунингдек, жорий йилнинг охирига қадар яна 73 та компьютер синф хоналарига замонавий компьютер техникалари келиши режалаштирилган.
 Интернетдан самарали фойдаланиш мақсадида барча туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари томонидан тасдиқланган режа-графикларга асосан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган таълим контент (smartland.maktab.uz, bilimland.uz, maktab.uz, kitob.uz, idea.uzedu.uz, code.org, artshop.uzedu.uz, uzbekcoders.uz) лари компьютерларга ўрнатилиб, ўқувчи ва ўқитувчилар томонидан катта қизиқиш билан ўрганилиб келинмоқда. 

Вилоятдаги мактабларнинг моддий техник базасини таъминлаш бўйича “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 29-ноябрдаги “Ёшларни “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 716-сонли қарори ижроси бўйича Республика бюджетидан 5818,5 млн сўм 59 та умумтаълим мактабларига ва маҳаллий бюджетдан 2564,1 млн сўм маблағлари ҳисобидан 26 та (Боёвут тумани 6-10-11-23-43-мактаблар, Гулистон шаҳри 17 мактаб, Янгиер шаҳри 11 мактаб, Мирзаобод тумани 3-12-14-1724-33-мактаблар, Оқолтин тумани 12 мактаб, Сардоба тумани 2-5-14-мактаблар, Сайхунобод тумани 5-7-мактаблар, Сирдарё тумани 19-33-мактаблар, Ховос тумани 8-21-27-мактабларга) мактабларга Республика бюджети маблағлари ҳисобидан жами 59 та (Боёвут тумани 7-12-29-32-33-37-45-46-49-52-мактаблар, Гулистон шаҳри 3-7-8-18-мактаблар, Янгиер шаҳри 2-5-8-мактаблар, Гулистон тумани 3-15-25-26-30-мактабларга, Мирзаобод тумани 1-5-7-8-13-16-18-19-21-27-28-мактаблар, Оқолтин тумани 4-7-9-мактаблар, Сардоба тумани 3-4-6-11-12-16-мактаблар, Сайхунобод тумани 6-32-мактаблар, Сирдарё тумани 1-2-16-17-35-мактаблар, Ховос тумани 3-10-14-16-20-22-23-25-мактаблар, Ширин шаҳри 3-4-мактаблар) мактабларга (10+1) замонавий компьютер синф жамланмалари ҳамда қўшимча техникалар олиб келиб ўрнатилди. 

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги мактабларда Информатика ва ахборот технологиялари ўқитувчилари лавозимига вилоят бўйича жами 41 нафар (улардан 16 нафари Информатика фани чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактабларига, 25 нафари умумтаълим мактабларига) та талабалар жалб қилинди. Шунингдек, 36 нафар талабалар маълумотлари захира кадри сифатида шакллантирилди.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда “Ўзбектелеком” Сирдарё вилояти АК билан ҳамкорликда, 318 та умумтаълим мактабларига тўлиқ оптик толали интернет тармоғи ўтказилган, шунингдек, умумтаълим мактаблари филиалларига ҳам оптик толали интернет тармоғи ўтказиш бўйича барча чоралар қўлланилиб, “Ўзбектелеком” АК Сирдарё вилояти ҳудудий филиалига хат орқали мурожаат қилиниб, ҳозирда 5 та мактаб филиалларига оптик толали интернет тортилиб бўлинди ва бошқа филиаллар ҳам ишлар амалга ошириш жадал тарзда олиб борилмоқда. 
Шунингдек, вилоятимиздаги жами умумий ўрта таълим мактабларига локал тармоқ тўлиқ ўрнатилган, яъни информатика хонасида ҳар бир компьютер, ЎИБДЎ хонаси ҳам локал тармоққа уланган, ўқитувчиларга қулайлик яратиш учун ўқитувчилар хонасида Wi-Fi ҳудудлар ташкил қилинган бўлиб, иш ва ўрнатилиш жараёнида йўл қўйилган камчиликлар “Ўзбекўқувавтоматика” МЧЖ масъуллари томонидан бартараф этилиб келинмоқда. Барча умумий ўрта таълим мактабларида интернет таърифлари эски 10 Мб/с ва 40 Мб/с таърифларидан, 40 Мб/с ва 100 Мб/с таърифларига ўтказилган, маҳаллий бюджет томонидан интернет хизматлари учун маблағлар тегишли тартибда ўтказилиб интернет тезликлари кўтарилган.

Кундалик Автоматлаштирилган Ахборот Тизими (ААТ) бўйича вилоятдаги барча мактаблар ушбу тизимга уланган ва фаол тарзда фаолият олиб бормоқда.
Ҳар ҳафта мактаб масъулларига ва ўқитувчиларига онлайн тарзда зоом платформалари орқали семинар-тренинглар ўтказилиб келинмоқда. Бунинг натижасида вилоятимиз бу тизимда Республика бўйича 2-ўринда бормоқда. 

Бундан ташқари Ягона электрон тизим ЭРП тизими бўйича барча мактабларимиз ушбу тизимга киритилди ва бошқа кундалик тизими билан интегратсия қилинди. Бунинг натижасида мактабдаги раҳбар ходимлари, масъуллари, ўқитувчилари ва ўқувчилари тўғрисидаги бутун бир маълумотлар омбори шакллантирилди. Шунингдек, тизимда йўл қўйилган хато ва камчиликлар бўйича тузатиш ва тўлдириш ишлари олиб борилмоқда.


Ҳозирги кунда Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 318 та умумий ўрта таълим мактабларида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси (10.05.2022 ҳолатига) бўйича жами 73164 нафар ўқувчи uzbekcoders.uz платформасидан рўйхатдан ўтган.
Шулардан 33599 нафари Битирувчи сертификатини олган. Шунингдек, cоде.орг лойиҳаси бўйича вилоятдаги барча умумтаълим мактабларида ўқувчилар ва ўқитувчиларга ушбу лойиҳа ҳақида семинар-тренинглар орқали кенг тарғиб қилиниб келинмоқда. 
Вилоятимиздаги барча мактабларимизнинг раҳбар ходимлари ва уларнинг ўринбосарларини IT-Park  Сирдарё филиали ҳамда барча туман ва шаҳарлардаги IT-Park  филиаллари билан ҳамкорликда режа-жадвал асосида АКТ саводхонлиги оширилиб, ўқув курсини муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисида сертификатлар билан тақдирланиб келинмоқда.

Халқ таълими тизимида маълумотлар алмашувини автоматлаштириш ва бошқариш мақсадида ягона дастурий комплекс–ЭРП ахборот тизими ишлаб чиқилиб, амалда кенг жорий этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Халқ таълими тизимида ушбу тизимнинг жорий этилиши амалдаги жараёнларни автоматлаштириш, ҳужжат алмашинувларини электронлаштириш, тизим ходимларига рақамлаштириш орқали қатор енгилликлар яратиш, давлат бюджет маблағларини ортиқча сарфланишининг олдини олиш, инсон омилини камайтириш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш жараёнида юзага келиш мумкин бўлган хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда маълумот алмашинувида шаффофликни таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.


ЭРП платформаси 1-синфга қабул жараёнида ўқувчилар рўйхатини электрон шакллантириш, ўқув соатларини белгилаш, педагогларга соат бириктириш, малака тоифаларини мониторинг қилиш, ходимларга иш ҳақини белгилаш, табел ҳисобини олиб бориш каби бир қатор қулайликларни тақдим этади.

Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари, умумтаълим мактаблари бошқарув ходимлари дастурий мажмуасининг асосий фойдаланувчилари ҳисобланади. ЭРП тизими бошқа вазирлик ва давлат идораларининг ахборот тизимлари ҳамда маълумот базалари билан интегратсия қилинмоқда.

Бугунги кунда Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси тизимидаги 318 та умумтаълим мактаблари ЭРП тизимига тўлиқ уланган. Эндиликда мазкур мактаблардаги 15 мингдан ортиқ ходимлар ва 153 минг нафардан зиёд ўқувчиларга оид маълумотларни ушбу платформа орқали онлайн юритилиши тўлиқ йўлга қўйилди.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати



Report Page