Сирдарёлик "WMI World Mathematics Invitational" Халқаро Математика Олимпиадасининг ёш ғолиби
@sirdaryo_xtb
Осиё Халқаро Математика Олимпиадаси 2012-йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Олимпиадада 18 та Давлат ўқувчилари иштирок этишади.

AIMO Осиё Халқаро Математика Олимпиадасида Хитой, Малайзия, Сингапур, Индонезия, Таиланд, Филиппин, Гонг-Конг, Тайван, Макао, Жанубий Корея, Болгария, Бразилия, Мянмар, Қозоғистон ва Ўзбекистон каби давлатлар иштирок этиб келишмоқда.

1-саралаш босқичи Ўзбекистон Республикасида 16.01.2021й бўлиб ўтди.
2-ФИНАЛ босқичи 2021й 16-20-июл кунлари Малайзия Республикаси Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтиш керак эди. Пандемия сабабли онлайн бўлиб ўтди.

Ўзбекистон жамоаси WMI 2021 Final босқичидан бутун дунё бўйича 8 та жумладан 2 та олтин, 2 та кумуш, 4 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Боёвут тумани 19-мактабнинг 3-синф ўқувчиси Маъруфова Мунира дунё бўйича энг юқори натижани қайд этиб, олтин медал ва Халқаро сертификатлар билан тақдирланди.
Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати