Сирдарёда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маънавий-маърифий ва маданий тадбир ташкил этилди
http://t.me/Sirdaryo_VXTBСирдарё туманида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасида Сирдарё вилояти бўйича вилоят халқ таълими бошқармаси, Миллий гвардия бошқармаси ва вилоят Маданият бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги олдидан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маънавий-маърифий ва маданий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Ражапов Вохобжон Туражанович, Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқарма бошлиғи ўринбосари Неъматова Зулфия Султоновна, Сирдарё тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Норқулов Бахтиёр Тавбаевич, Сирдарё туман Халқ таълими бўлими мудири Дусмуратов Рустам Абдурасуловичлар иштрок этиб, республикамиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан тадбир иштирокчилари ва муассаса тарбияланувчиларини самимий қутлашди.
Байрам дастурида, Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчилари ватанни мадх этувчи шеърлар, куй қўшиқлар ижро этдилар.
Шунингдек тадбирга таклиф этилган Сирдарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси чиқишлари ташриф буюрган мехмонлар ва тарбияланувчиларга кўтаринки байрамона руҳ бағишлади.
Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Ражапов Вохобжон Туражанович томонидан муассаса тарбияланувчиларига эсдалик совғалари топширилди.
Байрам тадбири барча иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.
Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати