ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ШEРЗОД ШEРМАТОВ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ХОВОС ТУМАНИДА
@sirdaryo_xtb
Халқ таълими вазирининг кейинги манзили Ховос туманидаги давлат дастурига асосан реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган 14-мактаб ва 30-умумтаълим муассасаларининг янги ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, таълим муассаларидаги бунёдкорлик, қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.

Халқ таълими вазири туманнинг 30-мактабида ҳам ободонлаштириш ишлари, спорт зал, кутубхона ва бошланғич синф хоналарини кўздан кечирди.

Ташриф давомида муассасага интерактив доскаси, компютер жиҳозлари, рангли замонавий телевизор ҳамда кутубхона учун китоблар жамланмасини совға қилди.

Ховос тумани 30-сонли “Математика фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби”да тумандаги илғор иш тажрибасига эга малакали ўқитувчилари билан учрашув ўтказди.

Шу билан биргаликда вилоятимиздаги таълим муассасаларида “Elektron Кundalik.cоm” ягона тизимини жорий этиш ва фаолият юритиш бўйича намунали иш ташкил этган администраторлари ҳамда туман, шаҳар мактабларининг малакали мутахассисларига Халқ таълими вазири томонидан замонавий ноутбуклар ва эсдалик совғалари топширилди.

Сирдарё тумани 1- мактаб ЎИБДЎ Таджибаев Азиз,
Боёвут туман 1-мактаб Информатика ўқитувчиси Яхшибоев Олимжон,
Мирзаобод тумани ХТБ нинг АКТ бош мутахассиси Сулаймонов Шукур

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Учрашув давомида Халқ таълими вазири томонидан янги ўқув йилига тайёргарлик ишларини намунали олиб бориш, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича тегишли тавсия ва муҳим вазифа ҳамда режалар белгилаб берилди.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати