“Телеграм” мессенжери орқали “Ўқитувчилар ва директор муовини, ўқувчининг ота онаси томонидан аёвсиз калтакланган” сарлавҳаси билан тарқалган ҳабар юзасидан Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

t.me/Sirdaryo_VXTB

Бошқарма масъул ходимлари томонидан ҳолат ўрганилди.

Маълум бўлишича, бугун 8 апрель куни Гулистон шаҳридаги 5-умумтаълим мактаби юқори синф ўқувчиси У.А.нинг дарсга кечикиб келиши натижасида, ўқитувчи Н.Ғ билан ўзаро келишмовчилик юзага келган.

Ҳолатдан ҳабар топган ўқувчи У.Анинг оила аъзолари мактаб биносига келиб, мактаб маъмурияти билан жанжаллашган.

Натижада эса ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари М.Ю ҳушини йўқотган ва Гулистон шаҳар шошилинч тез-тиббий ёрдам марказига жойлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан дастлабки тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Report Page