XALQ TAʼLIMI TASHKILIY ISHLARI | KANALI

XALQ TAʼLIMI TASHKILIY ISHLARI | KANALI

@xtvtashishlari

Сайловда таълимга ҳақиқий ёрдам берадиган номзодларга овоз беринг! 

Ҳар сайловда ташкилий масалаларга энг катта ҳисса қўшадиганлар халқ таълими тизими ходимларидир. Чунки 75% сайлов участкалари мактабларда жойлашган. (Бу йил мактаблардаги сайлов комиссияси раиси ва аъзоларига алоҳида компенсация пули ҳам бериладиган бўлди.) 


Аввало, шунча меҳнат қилиб, сайловларни беминнат ташкил этишда ёрдам кўрсатаётган барча тизим ходимларига миннатдорчилик билдирамиз. Энди уларнинг шунчалик меҳнати учун ҳам сайловларда қатнашиб, ўз ҳуқуқингиздан фойдаланинг!


Фақат, бир илтимос, номзодларни орасидан айнан мактаб учун, ўша сайловда хизмат қилган халқ таълими ходимлари учун ҳақиқатда ёрдам бера оладиганлари бўлса, айнан ўшаларига овоз берган маъқул. 


Агар сиз танлаган номзод Олий Мажлис депутати бўлса, давлат бюджетидан кўпроқ маблағни айнан таълим тизимига йўналтириш бўйича овоз берса, шунингдек номзод маҳаллий кенгаш депутати бўлса, унда таълимга маҳаллий бюджет маблағларидан кўпроқ йўналтиришга ёрдам бера олади. 


Бюджетдан маблағ кутадиган бошқа соҳалар кўп, лекин айнан таълимни устувор қилиб кўпроқ ажратишга ҳаракат қиладиган ва сайловолди дастурида шундай ваъда берган номзодларга овоз беринг!


Шунингдек, сайловда ютиб чиққанларидан кейин ҳурматли депутатларимиз ўша мактабларига, у ердаги педагогик жамоага келгуси 5 йил давомида жуда бўлмаса йилига бир маротаба келиб, амалий ёрдам бериб кетадилар деб умид қиламиз. Ҳар холда мактабларга ёрдам умуммиллий ҳаракатга айланиши кераклиги ҳақида Президентимиз томонидан бир неча бор таъкидлаб ўтилганди.


Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari kanali

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬

Telegram belgisini bosing

https://t.me/joinchat/AAAAAExSi8bQI5drDUeDTw

Report Page