XALQ TAʼLIMI TASHKILIY ISHLARI | KANALI

XALQ TAʼLIMI TASHKILIY ISHLARI | KANALI

@xtvtashishlari

📌 Таълим муассасаларининг Педагогика кенгаши тўғрисида маълумот

Барча турдаги таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш, такомиллаштириш, муассаса фаолияти билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни мувофиқлаштириш, педагогларнинг касб маҳорати ва ижодкорлигини ўстириш мақсадида Педагогика кенгаши фаолият кўрсатади.


Таълим муассасаси раҳбари педагогика кенгашнинг раиси ҳисобланади ва унинг фаолиятини бошқаради. Кенгаш котиби бир йил муддатга сайлаб қуйилади.


Ўқув йили давомида Кенгаш йиғилишлари ўқув йили бошланишидан аввал ва ҳар чорак якуни бўйича ўтказилади. Зарурият бўлган ҳолларда навбатдан ташқари йиғилишлар ҳам ўтказилиши мумкин.


Педагогика кенгаши таълим муассасаси педагогик жамоа фаолиятини, ўқувчиларнинг эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларини таъминлашда педагогик жамоа фаолиятини йўналтириш, ДТС талабларини бажаришни таъминлаш, ўқувчиларга таълим-тарбия бериш сифатини кўтариш чора — тадбирларини белгилайди.


Кенгашда, ўқитувчилар метод-бирлашмаси, мактаб ходимларининг ҳисоботлари, ўқувчиларнинг ўзлаштириш якунлари, мактабнинг санитария-гигиена режимига риоя этиши ва мактаб ҳаётига доир бошқа масалалар муҳокама қилинади.



Кенгаш ўқув режадаги мактаб ихтиёрига берилган соатларни тақсимлайди, ўқитувчиларга берилган юкламаларни муҳокама қилади ва тасдиқлайди.


Таълим муассасалари уставига мувофиқ ҳолда педагог ходимларни ва ўқувчиларни рағбатлантириш ва жазолаш бўйича масалаларни ҳал этади.


Якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга ўрнатилган тартибда ҳужжатлар бериш тўғрисида қарор қабул қилади.


Педагогика кенгаши қарорини бажариш ҳар бир мактаб ходими учун мажбурийдир.


Эслатиб ўтамиз педагогик кенгаш НОЯБРЬ ойида ҳам ўтказилади.

Telegram белгисини босиб, XALQ TAʼLIMI TASHKILIY ISHLARI каналимизга аъзо бўлинг:

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬

https://t.me/joinchat/AAAAAExSi8bQI5drDUeDTw

Report Page