XALQ TAʼLIMI TASHKILIY ISHLARI | KANALI

XALQ TAʼLIMI TASHKILIY ISHLARI | KANALI

@xtvtashishlari

Шерзод Шерматов: «Мадҳиямиздан уялмаслигимиз керак»

Кеча, 7 ноябрь куни, Халқ таълими вазирлиги биносида тизимда амалга оширилаётган ўзгаришлар, кейинги режалар ва соҳага оид бошқа масалаларга бағишланган пресс-брифинг ўтказилди.


Анжуманда тизимдаги янгиликлар билан бир қаторда йиғилиб қолган муаммолар ҳам ўзаро муҳокама этилди. Жумладан, Шерзод Шерматов ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган иштиёқини кучайтиришнинг аҳамияти, шунингдек, тарбияда мадҳиянинг ўрни ҳақида фикр билдирди.


«Мадҳияни тўлиқ биладиганлар орамизда жуда кам. Кўплаб тадбирларга борганимда мадҳиямиз янграйди. Шунда атрофни кузатаман. Афсуски, озчилик инсонлар мадҳияни айта олади. Мадҳиядан ор қилиш керакмас, ғурурланиш лозим. Гап мадҳияда эмас. Асосий масала тарбияга бориб тақалади. Фарзандларимизни келажакда тарбияли қилиб етиштиришимиз керак. 25 йил давомида тарбия чеккада қолиб кетди. Ўқитувчилар пахта терди, қурилишга борди. Шунинг натижасида етишиб чиққан авлод ўз фарзандларини тарбия қилишини кутяпмиз. Болаларга мактабда ҳам тарбия беришни кучайтиришимиз лозим.  


Агар мактабда маънавият дарслари ўз вазифасини тўғри бажарганида ҳозирги аҳволга келиб қолмасдик. Бу йўналишда таълим беришда бўшлиқлар кўп, янгича ёндашувларни қўллайдиган экспертларга муҳтожмиз. Уларни қаердан топамиз? Албатта, ўзимиз жалб қилишимиз керак, хориждан келтирмаймиз-ку? Кўпчилик мадҳияни ёмонлаяпти. Майли, айтишмасин. Шу билан фарзандимиз тарбияли, ватанпарвар бўлиб қоладими? Ватанпарварлик кўрсаткичлари болаларимизда анча паст. Хўш, нима қилиш керак? Вазият ёмон эканлигини ҳаммамиз биламиз. Бизга ҳолатни ижобий томонга ўзгартиришга ёрдам берадиган таклифлар, замонавий тарбияни ўқитадиган экспертлар керак. Четдан туриб салбий фикр билдириш осон. Жараённи яхшилашга ҳисса қўшиш эса бошқа масала», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.


Бундан аввалроқ Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактабларида II чоракдан бошлаб дарс ва машғулотлар давлат мадҳиясини куйлашдан бошланиши ҳақидаги хабардан кейин ижтимоий тармоқда турли эътирозлар билдирилганди.


Telegram белгисини босиб, XALQ TAʼLIMI TASHKILIY ISHLARI каналимизга аъзо бўлинг:

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬

https://t.me/joinchat/AAAAAExSi8bQI5drDUeDTw

Report Page