XALQ TAʼLIMI TASHKILIY ISHLARI | KANALI

XALQ TAʼLIMI TASHKILIY ISHLARI | KANALI

@xtvtashishlari

​​Мактабларининг 80 нафар ишчи-ходими бетон қуйишга жалб этилган Косонсой туман Халқ таълими бўлими мудири ишдан олинди


Наманган вилоятининг Косонсой туман марказида ташкил этилаётган «Яшил хиёбон» ҳудудида халқ таълими тизимида фаолият юритувчи техник ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.


Халқ таълими вазирининг Ҳуқуқий-назорат хизматининг ўрганиши натижасига кўра (вазир шундай ўрганиш бўлишини айтганди), 28 июнь куни «Обод марказ» давлат дастури асосида ҳар бир таълим муассасасига 10 метрдан жой ажратилиб, директорларга бетон қуйиш ҳамда ободонлаштириш ишларини бажариш юзасидан топшириқ берилган.


Топшириққа асосан 29 июнь куни туман халқ таълими тизимининг 80 нафар техник ишчи-ходимлари янги барпо этилаётган «Яшил хиёбон» ҳудудида «шанбалик» ниқоби остида эни 1,5—2 метр, узунлиги 410 метр жойга бетон қуйиш ва ободонлаштириш ишларига мажбурий жалб этилган.


Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганиш натижаси бўйича Косонсой тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасини вақтинчалик бажарувчи Ф.Н. вазифасидан озод этилган. М.Аллохонова Косонсой тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасига тайинланган.


Косонсой туманидаги умумтаълим мактабларининг 80 нафар ишчи-ходими мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги учун мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон бош прокурор номига хат юборилган.


Баёнотдан англашилича, мактабларнинг техник ходимларини мажбурий меҳнатга Косонсой туман халқ таълими бўлими мудири эмас, ундан каттароқлар жалб этган (бу бўйича, эҳтимол, Бош прокуратура ахборот ҳам берар ҳали). Аввал мудир, кўринишидан, мактаб ходимларини мажбурий меҳнатдан ҳимоялай олмагани учун ишдан олган, шекилли.


Шунчаки маълумот учун: май ойи охирида ижтимоий тармоқларда Косонсой тумани ҳокими Баҳодир Юсуповнинг туман аҳолисини чигит экилган далаларга «бир кунгина» чиқиб, ғўза ниҳолларини «майин теша чопиқ» қилишга чорловчи мурожаати суратлари тарқалиб кетган эди.


Telegram белгисини босиб, XALQ TAʼLIMI TASHKILIY ISHLARI каналимизга аъзо бўлинг:

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬

https://t.me/joinchat/AAAAAExSi8bQI5drDUeDTw

Report Page