XALQ TAʼLIMI TASHKILIY ISHLARI | KANALI

XALQ TAʼLIMI TASHKILIY ISHLARI | KANALI

@xtvtashishlari

Битирувчилари олий таълимга кам кирган туман мутасаддиларига чора кўрилади – Шерматов

Қайси тумандан, қайси мактабдан битирувчиларнинг олий таълимга кириш кўрсаткичи паст бўлса, ўша туман ва мактаб мутасаддиларига нисбатан чора кўрилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Халқаро пресс-клубнинг Фарғона вилоятидаги сайёр сессиясида чиқиш қилган Шерзод Шерматовнинг сўзларига кўра, мактаблар фаолиятини икки қисмга бўлиш мумкин – олий таълимга тайёрлов ва касбга йўналтириш.

«Биринчи йўналишдаги фаолият – олий таълимга, университетга тайёрлаш. Қайси туманда мактаб битирувчиларининг олий таълимга кириш даражаси паст бўлса, демак, ўша туман бошқармаси яхши ишламаган, уларга нисбатан чора кўрилади. Кейинги йилдан бошлаб таълим бошқармалари меҳнат фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий йўналиши шу бўлади.

Фарғонанинг ўзида 942та мактаб бўлса, 100тага яқинидан биронта битирувчи олий таълимга кирмаган. Бунинг натижасида қатор муаммолар келиб чиқади – маҳаллада олий маълумотли одам бўлмайди, энг оддий мутахассислар ҳам етишмайди. Шу боис битирувчилари олий таълимга кирмаган мактаб директорига, шу туман бошқармасига чора кўрилади. Битта ҳам битирувчиси университетга кира олмаслиги мумкин эмас.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Иккинчи йўналишдаги фаолият ҳақида. Битирувчиларнинг 20 фоизи институтга кирса, 20 фоизи касб-ҳунар мактабларига борса, қолган 50-60 фоизи-чи?

7-синфдан бошлаб профориентация – касбга йўналтириш жараёни бошланиши керак. Ўқувчи қайси йўналишни танлайди? Олий таълим бўлса, университетга тайёрланади, ўзига қизиқ бўлган соҳага керакли фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган дастур билан шуғулланади.

Қайси касблар борлигини ҳам мактабларда ўқитмас эканмиз. Ўқувчилар қайси касблар борлигини билмайди.

Ҳамма сектор раҳбарларига асосий вазифа қилиб қўйилди – ўқувчи 10-синфни битириб, ёзги таътилга чиққанида сектор раҳбарлари уларни кимгадир шогирдликка, қайсидир йўналишга ишга қўяди. Мактабни битираётганда касбга мослашиб, пул топишни ўрганиб чиқади. Бирон жиноятчиликка, ноқонуний ҳаракатга, хорижда қийналиб, кам маошли ишга кетишига ҳожат қолмайди», дейди Халқ таълим Вазири Ш.Шерматов

Манба: © kun.uz

Telegram белгисини босиб, XALQ TAʼLIMI TASHKILIY ISHLARI каналимизга аъзо бўлинг:

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬

https://t.me/joinchat/AAAAAExSi8bQI5drDUeDTw

Report Page