XALQ TAʼLIMI TASHKILIY ISHLARI | KANALI

XALQ TAʼLIMI TASHKILIY ISHLARI | KANALI

@xtvtashishlari

Ассалому алайкум!

Мен бугун Она бўлиб бутун Ўзбекистон халқига МУРОЖААТ қилмоқдаман, азизларим! 


Бугунги кунда бутун дунёни коронавирус пандемияси эгаллаб олди ва бу вирус бугунги кунда бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади. 

Оллохимнинг иродаси ва у берган сабр ила биз буни енгиб ўтамиз. 

Мен Юртимиз бошида туриб халқим деб, жон куйдираётган Ўзбекистон Республика Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга, 

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга, халқимиз бошидаги оғир кунларда мададкор бўлган саҳоватпеша Инсонларга, Шифокорларга, Ички ишлар ходимларига, Тошкент шаҳар Халқ таълими бўлимига, Туман халқ таълими бўлимларининг фидокор ўқитувчи ва ходимларига ташаккур айтаман! 

Ва шу ўринда яна бир мавзуда тўхталаман:

Бугунги кунда Оммавий ахборот воситаларини кузатар эканман, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ичида биринчилардан бўлиб ўқувчи-ёшларга янада қулайликлар яратиш мақсадида, умумтаълим мактабларида таълимни узвийлиги болажонларимиз учун карантин даврида ҳам уйда дарсларини онлайн тарзда давом эттиришлари учун Республикамизда йўлга қўйилганлиги тахсинга лойиқдир. 

Фарзандларимиз уйда масофавий таълим олишларида ҳамма фанларни тўлиқ ўзлаштиришлари учун шароит яратиб берган мутасадди ташкилотларга ўз касбига фидокорона ёндашаётган устозлар ва фан ўқитувчиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. 

Барчаларига бошим ерга теккунча таъзимдаман! 

Азиз устозлар ва ҳамкасблар бугунги кунда шарафли касбингиз йўлида қилаётган меҳнатларингиз мевасини, роҳатини кўришингизни тилайман.

Гафурова Рано Абдувасиковна

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 84-сонли умумтаълим мактабининг Маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари.


Telegram белгисини босиб, XALQ TAʼLIMI TASHKILIY ISHLARI каналимизга аъзо бўлинг:

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬

https://t.me/joinchat/AAAAAExSi8bQI5drDUeDTw

Report Page