#WorldCleanUpDay. Бутунжаҳон тозалик куни

#WorldCleanUpDay. Бутунжаҳон тозалик куни

Азиз Илхамович

21 сентябрь - Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон экологик партияси билан ҳамкорликда атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган фаол фуқаролар учун ҳудудларни чиқиндилардан ҳоли этиш мақсадида халқаро ҳамжамият билан бир қаторда 2019 йилнинг 21 сентябрь куни “Экология биздан бошланади” шиори остида Тошкент шаҳар “Дўстлик”, собиқ “Бобур” боғида #trashtagchallenge форматида экологик акция ташкил этмоқда.

Экоакцияда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишига ўзининг муносиб хиссасини қўшишга тайёр бўлган фуқаролар иштирок этиши мумкин. Иштирокчилар ҳудудни тозалаш учун зарур бўлган анжомлар (қўлқоп, чиқинди учун қоплар ва ҳк.) билан таъминланади.

Акцияда иштирок этиш учун истак билдирган фуқаролар 2019 йилнинг 20 сентябрига қадар (соат 15.00 га қадар) қуйидаги телефон рақамлари орқали қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтишлари мумкин:


Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси маъмурияти.


Телефон: +998 90 919-86-82.

Масъул шахс: Шохиста Зокирова

Report Page