Wonlex Kt06

Wonlex Kt06

Wonlex Uzbekistan

Wonlex KT06 соати - бу Wonlex'дан болалар учун янги думалоқ шаклдаги модель. Жойлашув, кириш/чиқиш телефон қўнғироқлари каби асосий функцияларга қўшимча равишда Smart Baby Watch KT06 шунингдек, янги ажойиб вазифалар билан жиҳозланган: IP67 стандартидаги сувга чидамли корпус, Wifi технологияси, 240*240px ўлчамдаги 1,3 дюймли рангли сенсорли экранга эга. Экран сенсори жуда сезгир ва фойдаланиш учун осон. Соат тасмаси майин гипоалерген силикондан тайерланган. Бундай камарга эга гаджетни тақиш ёқимли ва боланинг қўлида ноқулайлик туғдирмайди. Модел 6 ёшдан 10 ёшгача бўлганларга тавсия этилади.

Цветовая гамма модели Wonlex Kt06

GPS трекер

Wonlex KT06 соатлари ота-оналарга ўз боласининг қаерда эканини аниқлаш учун, ҳозирги кунда юқоритехнологик бўлган 3 турдаги жойлашувни аниқлаш режимини таклиф этади:

Коробка часов Wonlex KT06
  • LBS - уяли алоқа операторининг миноралари бўйича жойлашган жойни аниқлайди
  • GPS - суний йўлдошлар орқали глобал жойлашувни аниқлайди
  • Wifi - энг аниқ жойлашувни аниқлашда ёрдам берадиган Wifi чипи билан жиҳозланган

Мобил телефонлардан фарқли ўлароқ, ушбу соатларда Wifi технологияси локацияни аниқлаш учун ишлатилади, ва соат яқинида Wifi нуқтаси бўлса, гаджет сизнинг телефонингизга аниқ жойлашувни юборади. Ушбу технология болангизнинг жойлашувини аниқроқ топишга ва масофадаги хатоликларни камайтиришга ёрдам беради.

Икки томонлама қўнғироқ (кириш ва чиқиш қўнғироқлари)

Болаларнинг ёшига қараб, мактабларда мобил телефондан фойдаланиш тақиқланади ва уяли телефонлар болаларнинг соғлиғи ва табиий ривожланишига таъсир қиладиган кўплаб салбий оқибатларга олиб келади. Wonlex KT06 соатлари ота-оналарга ўзларини янада хотиржам ҳис қилишларига ёрдам беради, чунки соатлар дарс пайтида болани чалғитмайди (унда ҳеч қандай ўйинлар йўқ), доимо билакларида ва вибро сигналга эга.

Контактлар

Соат фарзандингизнинг контактларига ота-оналарга, бобо-бувиларга, шунингдек яқинларига қўнғироқ қилишлари учун 15 та телефон рақамини қўшиш имконини беради. Телефон китоби тўлгандан сўнг, соат-телефон бошқа телефон рақамларидан келган барча қўнғироқларни автоматик равишда рад этади, ота-оналар қурилмага киритган рақамлардан ташқари.

SOS фавқулодда чақирув тугмаси

Шунингдек, улар ташқи SOS тугмачаси ёрдамида тезкор қўнғироқларни амалга ошириш учун қўлланилиши мумкин. Соат тезда ота-оналар томонидан ўрнатилган SOS рақамларига қўнғироқ қилади. Тугмани бир неча сония ушлаб туриш кифоя, соат автоматик тарзда 1-рақамига қўнғироқ қилади, агар рақам эгаси қўнғироқга жавоб бермаса, соат 2- ва 3-рақамларига ўтади. Шу билан бирга, у ота ёки онанинг телефон рақамига хабарнома юборади. Бу ота-оналарга кескин ҳолатларда тезроқ ҳаракат қилишга лишга ёрдам беради.

Хабар алмашиш

Қўнғироқ қилишдан ташқари, соат овозли хабарларни, матнли хабарларни қабул қилиши ва юбориши мумкин. Овозли хабарларни юбориш ва қабул қилиш ҳали ўқиш-езишни ўрганмаган болалар учун жуда муҳимдир.

IP67 сув ўтказмайдиган корпуси

Задняя панель часов Wonlex KT06

Бундан ташқари, соат IP67 стандартига мувофиқ чанг ва сувга чидамли. Болалар КТ06 соатларини бузиб қўйишдан қўрқмай ёмғирда юришлари ёки қўлларини ювишлари мумкин. Бироқ, бу сувга чидамлиликнинг юқори даражасини англатмайди. Шунинг учун биз соатни чўмилиш, душ қабул қилиш ёки бошқа суюқ эритмаларга ботиришни тавсия этмаймиз.

Хавфсиз зонани созлаш

Соатда махсус чегара ўрнатиш хусусияти бор, бу ота-оналарга хавфсиз геозонанинг керакли радиусини созлаб кузатиб туриш ва фарзандларини хавфсиз сақлашга ёрдам беради. Шу тарзда, ота-оналар болалари мактабда бўлганларида хавфсиз радиус ўрнатиши мумкин. Агар болалар хавфсиз зонани тарк этса, соат зудлик билан ота-она телефонига хабар йўллайди.

Мактаб режими

Кўпгина ота-оналар соатлар дарс вақтида машғулотлардан чалғитади ва бу ўқув натижаларига салбий таъсир қилиши мумкинлигидан хавотирланишади. Бу ҳақда ташвишланманг, чунки гаджетда "Не беспокоить" режими мавжуд, соатлар ушбу режимга ўтганда, болангиз соатнинг одатий функцияларидан фойдалана олмайди, аммо SOS фавқулодда қўнғироқ режими фаол бўлиб қолади.

Wonlex'дан КТ06 соатларининг тўлиқ тўплами:

Комплектация
  • Зарядловчи сим
  • Захира винтлар тўплами
  • Рус тилидаги қўлланма
  • Отвертка

Кенг функционалига қарамай, янги Wonlex KT06 бахоси деярли ҳамманинг чўнтагига мос. Ота-оналарнинг болалари учун хотиржамлиги эса, бебаҳодир.

Соат Setracker иловаси билан синхронлаштирилади. Илова Android ва iOS учун мавжуд

Барча соат моделлари:

Facebook-дa- https://www.facebook.com/pg/wonlexuzbekistanofficial/shop

Telegram-дa - https://t.me/wonlexuzbekistan

Instagram-да - https://www.instagram.com/wonlex.uzbekistan

Буюртма ва алоқа учун:

Хизмат кўрсатиш маркази: +998(71)200-52-25

Операторларимиз телеграмда:

https://t.me/OlesyaWonlex +998(99)853-88-12

https://t.me/Natalya_Wonlex +998(99)832-88-62

https://t.me/IslamWonlex +998(99)824-88-12


Report Page