Wonlex Gw700

Wonlex Gw700

Wonlex Uzbekistan

Wonlex Gw700 модели болангиз билан алоқада бўлишга, унинг қаерда эканини, ҳаракатларини ва бошқа ҳоказоларни назорат қилишга ёрдам беради. Wi-Fi модули туфайли қурилма болалар хавфсизлиги ва ота-оналарнинг тинчлигини таъминлайди. Шу билан бирга, GPS навигатори ва уяли алоқа билан жиҳозланган ушбу моделни соғлиғи ёки хотира билан муаммоси бўлган кексалар учун ҳам сотиб олишади.

Дизайн

Модель замонавий дизайнга эга, асосий элементлари алюмин корпусдаги квадрат суюқ кристалли дисплей ва соат рангига мос силикон тасма. Гаджет жуда замонавий кўринади ва ҳар қандай ёшдаги фойдаланувчиларга ҳуш келади. Боланинг жинсига қараб турли вариантларни танлашингиз мумкин - тилла, кумуш ёки қора.

Соат тасмасига алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Улар гипоалерген материалдан тайёрланган, осонгина маҳкамланади ва созланади. Зарурият бўлса, тасмани алмаштириш мумкин.

Соат ён томонида икта тугма бор — соатни ёқиш ва қўнғироқ қилиш тугмалари. Биринчиси қуйидагича ишлатилади:

  • соат ўчиқ бўлганида, босиш туриш билан қурилма ёқилади;
  • қўнғироқ келганда тугмани босиб қўнғироқни рад этишингиз мумкин;
  • ёқилган соатда тугмачани босиб турсангиз, овозли хабар юборишингиз мумкин.

Қўнғироқ тугмачаси ёки SOS контактлардан бирида фавқулодда қўнғироқ қилиш ёки киритилган рақамни тез териш учун ишлатилади. Тугманинг бошқа томонида иккита уя мавжуд — СИМ-карта ва зарядловчи сим учун. Қурилмани компютер ёки ноутбукдан қувватлантириш мумкин.

Тугмалар ҳақида умумий маълумот

Экран параметрлари

GW700 дисплейи сенсор эмас, монохром, диагонали 0,96 дюйм бўлиб, олд томоннинг ярмидан камроқ қисмини эгаллайди. Маълумот яшил рангда берилган. Кўриш бурчаги кенг, ҳар қайси бурчакдан маълумотларни намойиш қила олади.

Монохром дисплейнинг афзаллиги унинг энергия самарадорлигида бўлиб, у қайта қувватлашгача соат иш вақтини оширади. Бундай экраннинг арзонлиги, ишончлилигини таъкидлаб ўтиш керак.

Функционаллик

Wonlex GW7000 соатлари боланинг хавфсизлигини таъминлаш учун жуда кўп функцияларни қамраб олади:

  • Жойлашувни аниқлаш.
  • Овозли хабарлар.
  • Қўнғироқлар (фақат динамик орқали) - 10 та контактга кирувчи ва чиқувчи қўнғироқлар.
  • Қайта қўнғироқ қилиш - ота-оналар гаджетдан аудио маълумот олиши.
  • SOS сигналини юбориш фавқулодда вазиятлар учун керакли восита.
  • Гео чегара - чегаралар ўрнатиш, ундан ташқарига чиқилганда киритилган рақамга хабарлама юборилади.
  • Будильник
  • Шагомер

Алоқа

GPS ва СИМ картали соат алоқа учун 2G стандартидан фойдаланади. Сим карта Интернетга уланган бўлиши керак (ойига тахминан 100 мб кифоя қилади), бу гаджетнинг асосий функцияларини бажарилишини таъминлайди. Миcро-СИМ ўлчамда (ўртанча). Картани ўрнатиш учун қуйидагиларни бажаринг:

  1. Соатни ўчиринг.
  2. СИМ карта уяси қопқоғини бураб очинг.
  3. СИМ-картани (тўғри жойлаштиринг — кесилган бурчагини ичкарига ва чип томони тепага) чирк этгунча киритинг.
  4. Винтни бураб қўйинг.

Шундан сўнг, соатни ёқиш мумкин.

Ота-оналар Сим картанинг ҳисоби ижобий эканлигига, ва соатни ёқгандан сўнг - GSM сигнали борлигига ишонч ҳосил қилишлари керак. Кириш нуқталари бўйича координаталарни аниқлайдиган Wi-Fi модули автоматик равишда ёқилади.

Техник хусусиятлари

  • Дисплей созламалари - 0,96", СК, монохром, 128 х 64 пиксел.
  • Уялар - USB 2.0
  • Мослик - Android 2.3 дан, iOS 5.0 ва юқори
  • Корпус тури - сув сачрашига чидамли
  • Жойлашувни аниқлаш - GPS, LBS, Wi-Fi
  • Функционаллик - жойлашувни аниқлаш, икки томонлама алоқа, қўнғироқлар ва SOS, ўрнатилган масофа ва маршрут назорати
  • Интерфейси - хитой, инглиз, рус ва бошқа тиллар.
  • Батарея қуввати - 500 мА/соат
  • Олчамлари - 45 х 34 х 13 мм
  • Оғирлиги - 38г

Тўплам

Wonlex Gw700 болалар учун мўлжалланган, аммо унинг қадоғини болаларча деб бўлмади. Кўринишидан кўркам қути ярмидан иккига бўлинган. Юқори қисмда қурилма жойлашган, пастки қисмида қуйидагилар:

  • зарядловчи сим;
  • СИМ карта уясини ёпадиган копқоқ ва винт;
  • СИМ-карта учун улагич қопқоғини маҳкамлаш учун отвертка;
  • фойдаланувчи қўлланмаси.

Модел автономияси

Wonlex Gw700 батареясининг ишлаш муддати 450 мА/соат батарея билан таъминланади. Кўрсаткич аксарият ақлли соатларга қараганда юқорироқ. Шу билан бирга, доимий тармоқга уланиш, GPS ва Wi-Fi модуллари гаджетни 2 кундан ортиқ ишлашига имкон бермайди.

Тўлиқ ишлайдиган қурилма ҳар 20 соатда қувватлашни талаб қилади, уни ҳар оқшом заряд қилишни тавсия этамиз. Gw700 тезда, бир соат ичида заряд олади.

Wonlex Gw700-нинг батафсил видео шарҳини томоша қилинг

Барча соат моделлари:

Facebook-дa- https://www.facebook.com/pg/wonlexuzbekistanofficial/shop

Telegram-дa - https://t.me/wonlexuzbekistan

Instagram-да - https://www.instagram.com/wonlex.uzbekistan

Буюртма ва алоқа учун:

Хизмат кўрсатиш маркази: +998(71)200-52-25

Операторларимиз телеграмда:

https://t.me/OlesyaWonlex +998(99)853-88-12

https://t.me/Natalya_Wonlex +998(99)832-88-62

https://t.me/IslamWonlex +998(99)824-88-12


Report Page