Vodiybozor

Vodiybozor


Ижтимоий тармоқларда “Асакада пичоқбозлик?” сарлавҳаси остида жойланган видеотасвир бўйича расмий муносабат

2020 йилнинг 28 июнь куни ижтимоий тармоқларда “Асакада пичоқбозлик?” сарлавҳаси остида видеотасвир тарқалди .Ушбу видеотасвирга изоҳ сифатида бу ҳолат Асаканинг "Оби роҳат" деган жойида содир бўлганлиги айтилиб, тегишли ташкилотларнинг ушбу ҳолатга ойдинлик киритишлари сўралган. 

Мазкур ҳолат Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Маълум бўлишича,  2020 йил 22 июнь куни соат 10:00 ларда фуқаро Н.С Асака тумани Беруний МФЙ ҳудудида жойлашган “Султон Сарой” кафеси олдида таниши Д.Ғ ўғлига ўзига таниш бўлган бир қизга нима учун қўнғироқ қилганлигини сўраб, у билан ўзаро жанжаллашган. Жанжал вақтида С.Н ёнида бўлган хўжалик пичоғи билан Д.О ўнг орқа кўкрак соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат 22.06.2020 йилда Асака тумани ИИБнинг навбатчилик қисмидаги жиноят ҳақидаги ҳодиса ва хабарларни рўйхатдан ўтказиш 2-Шакл журналидан 422-рақам билан қайд этилиб, ҳодиса жойига туман ИИБ тергов-тезкор гуруҳи аъзолари чиқишиб,воқеа жойи кўздан кечирилган.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув давомида 22.06.2020 йилда фуқаро С.Н.дан Д.О.га тан жароҳати етказган бир дона хўжалик пичоғи ҳамда Д.О.ни ҳодиса вақтида эгнида бўлган устки кийимлари холислар иштирокида баённома орқали олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар С.Н ва Д.О.лардан тушунтириш хатлари олиниб, 23.06.2020 йилда фуқаро Д.О.ни олган тан жароҳатини оғирлик даражасини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.

Шунингдек, тўпланган терговга қадар текширув материаллари бўйича судга оид тиббий-криминалистика ва судга оид биология экспертизалари тайинланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Report Page