@Vodiybozor

@Vodiybozor


Андижонда 38 ёшли ҳоким ёрдамчиси яшаш уйидаги молхона болорига осилган ҳолда топилди

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ҳоким ёрдамчиси ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Дарё» сўровига жавобан Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг 16 апрель куни соат 16:15 да Марҳамат туманидаги «Полвонтош» маҳалласида ҳоким ёрдамчиси сифатида ишлаб келган 38 ёшли М.Ф. яшаш хонадонидаги молхона тўсинига осилган ҳолда топилган.


Ҳолат юзасидан Марҳамат туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Марҳумни таниган инсонларнинг маълум қилишича, унинг ўлимига оиласида юзага келган келишмовчиликлар, тижорат банкларидан олган кредит қарздорликлари ва бошқа муаммолар сабаб бўлган бўлиши мумкин. Шунингдек, апрель ойи бошида ундан ишдан бўшаш тўғрисидаги аризаси олинган. Бироқ у билан тузилган шартнома ўлимидан сўнг бекор қилинган.

«Дарё» мухбирининг аниқлаштиришича, Марҳамат тумани ҳокимининг 2022 йил 30 апрелдаги қарорига асосан ҳоким ёрдамчиси билан тузилган меҳнат шартномаси ҳоким қарори чиқишидан аввалроқ, 27 апрелда бекор қилинган.

Report Page