Водийга автобус қатнови йўлга қўйилди
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати“Қамчиқ” довони ҳудудида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилаётгани ҳамда қор кўчиши хавфи мавжудлиги боис ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, довон бўйлаб автомобиль воситаларининг ҳаракатланиши вақтинчалик тўхтатилди. "Қамчиқ" довони йўналишидан фойдаланадиган барча йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан Фарғона водийсига буюртма автобус катнови йўлга қўйилди. Мазкур йўналишда "Uzautotrans service" корхонаси Yutong автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатади. Тошкентдан йўлга чиққан автобус Андижон, Фарғона ва Марғилон шаҳарлари бўйлаб ҳаракатланади. Автобус Қўйлиқ деҳқон бозори яқинидан (водий питак) йўлга чиқади. Автобус Тожикистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ҳаракатланади. Шу сабабдан йўловчилар ўз шахсий паспортлари билан автобусга чиқишлари лозим.