Вобкентда 5 нафар боланинг суннат тўйлари ўтказилди

Вобкентда 5 нафар боланинг суннат тўйлари ўтказилди

Buxoro.uz

Вобкент тумани ҳокимлиги ва тадбиркор Неъмат Тоҳиров томонидан “Инсон қадри учун” шиори остида тумандаги 1-сектор ҳудудида истиқомат қилаётган кам таъминланган, кўмакка муҳтож ва боқувчисини йўқотган, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг 5 нафар фарзандига суннат тўйлари ўтказиб берилди. 

Тантанада сўзга чиққанлар Президентимиз томонидан мамлакатимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларга ҳар томонлама кўмак бериш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтишди.

Жажжи кичкинтойлар келажакда Ватанимиз ривожи учун хизмат қиладиган комил шахс бўлиб камол топишлари, Ватанига садоқатли, зиёли инсонлар бўлишига ишонч билдирилди.

Эътироф этилганидек, ўзаро меҳр-оқибат, саховат ва мурувват кўрсатиш, табаррук кексаларнинг дуосини олиш, ногиронларга, ёрдамга муҳтожлар холидан хабар олиб, уларга кўмак бериш азалий қадриятларимиздандир.

Тадбирда тўй болаларнинг ҳар бирига велосипед, бош-оёқ сарпо ҳамда бошқа қимматбаҳо совғалар топширилди.

Кекса, нуроний отахонларимиз эл-юртга тинчлик-хотиржамлик, тўй болаларга эса бахт-саодат тилаб дуога қўл очдилар. Тўйда иштирок этганлар юзида замонага шукроналик ҳисси барқ урди. Тўй болаларнинг ота-оналари ушбу тадбирни ташкиллаштирганларга ўз миннатдорликларини изҳор қилишди.

Санъаткорларнинг куй-қўшиқлари тўй иштирокчиларининг қалбига завқ-шавқ бағишлади. 

Вобкент туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page