Вобкентда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Вобкентда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

VOBKENT.UZ

 Унда Вобкент туман прокурори Ҳ.Ширинов раислигида туман ИИБ бошлиғи М.Собиров, Вобкент тумани қўриқлаш бўлими бошлиғи Ў.Раҳимовлар иштирокида туман прокуратура, ички ишлар бўлими ҳамда миллий гвардия ходимлари иштирок этди.

   Йиғилишда туманда жиноятчиликка қарши кураш, бу борадаги муаммолар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятларни фош этилиши ва тезкор-қидирув борасида 2023 йилда амалга оширилган ишлар аҳволи ва келгусидаги вазифалар белгиланиб олинди.

Шунингдек жиноятчиликка қарши курашга масъул органларнинг фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда давлат органлари мансабдор шахсларининг фаолияти йўналишлари белгиланганлиги, инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган барча зиддият ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилиши қайд қилинди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар томонидан вояга етмаганлар ва хотин-қизлар ўртасида жиноятларнинг олдини олиш юзасидан жойларда тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишларини мунтазам олиб бориш, қонунийликни таъминлаш, салбий ҳолатлар содир қилинмаслиги учун ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш ва маҳаллаларда тартиб-интизомни ўрнатишни кучайтириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидланди.

Бундан ташқари, бедарак йўқолган фуқаролар ҳолатлари юзасидан тезкор қидирув, терговга қадар текширув ва дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказиш ҳамда жиноят ишларини тергов қилишда процессуал муддатларга амал қилиш аҳволи танқидий муҳокама қилиниб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.

 Йиғилиш якунида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.


Вобкент туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page