Воқеа давоми!
t.me/uzbekiston24😳😨 1978 йил ноябрь ойида, “Жонстаун” ҳудуди жасадлар билан тўлиб кетган эди. Атиги бир суткада 908 та жасад топилди, уларнинг деярли ярми болалар эди.
Буларнинг барчаси “Халқ ибодатхонаси” деб аталган диний сектага бориб тақалади.
Уни Жим Жонс исмли киши бошқарган — у ўз издошларини “адолатли ва тенг ҳуқуқли жамият қурамиз” деган ваъдалар билан ишонтирган. Минглаб одамлар унга ишониб, Жанубий Америкадаги Гаяна мамлакатига кўчиб ўтишган.
Аммо орадан кўп ўтмай, бу “жаннат” ҳақиқий дўзахга айланди. Жим Жонс барча аъзоларини ташқи дунёдан узиб қўйган, уларни назорат остида ушлаб, ҳар бир қарорни ўзи қабул қилган.
1978 йил 18 ноябрь куни эса у дахшатли буйруқ берди — барча жамоа аъзолари сианид аралаштирилган ичимлик ичиб, “биргаликда ўлишлари” керак эди. Шу куни 900 дан ортиқ киши, шу жумладан кўплаб болалар, ҳаётдан кўз юмди.
Бу воқеа тарихда “Жонстаун фожиаси” номи билан қолди — инсоният тарихидаги энг дахшатли оммавий ўз жонига қасд қилишлардан бири сифатида.