"Виждон саратони" ҳужжатли фильми ҳақида

"Виждон саратони" ҳужжатли фильми ҳақида

Агентлик Ахборот хизмати

Мазкур фильм Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамкорлиги ва тегишли ташкилотлар кўмагида "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси" томонидан суратга олинди.

“Виждон саратони” ҳужжатли фильми коррупция тушунчасига ҳаёт учун ўта хавфли бўлган касаллик ракурсида назар ташлашга ундайди.

Фильмнинг бош қаҳрамонлари – коррупция ҳақида мақола тайёрлаётган журналист ва давлат хизматида фаолият кўрсатиб, коррупцион жиноят содир этган маҳкум образларининг ҳикояси орқали томошабин бу оғриқли мавзуни чуқурроқ таҳлил этади. Экспертлар интервьюлари эса тасвирни янада кенгроқ очиб беради. 

Фильмнинг саҳналаштирувчи режиссёри Шоҳрух Расулов, сценарий муаллифи ва ижрочи продюсер Фурқат Усмонов.

Коррупция мавзусида янги — "Виждон саратони" номли ҳужжатли фильм шу кунларда юртимиз телеканалларида ҳам намойиш этилади.



Report Page