Виртуал музейлар концепцияси лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда.

Виртуал музейлар концепцияси лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда.


Айни дамда Маданият вазирлигида МДҲ давлатларининг маданий мероси виртуал музейлар концепцияси лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда. Унда Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда SmartChain  вакиллари иштирок этмоқда. Интернет технологиялари ривожланаётган ҳозирги даврда унинг имкониятларидан унумли фойдаланилмоқда. 

Тақдимот давомида Виртуал музейлардан фойдаланиш тартиби, унинг томошабин учун қулайлиги шу билан бирга қайси тилда сўзлашувчи бўлишидан қатъий назар исталган тилда экспонат ҳақида маълумотга эга бўлиш имкониятлари ҳақида маълумот берилмоқда.

Тақдимот давомида таъкидланишича, ҳозирги кунда виртуал музейлар миллий маданий ютуқларимизнинг ёрқин тимсоли ҳисобланмоқда.

Вертуал музейларда замонавий ахброт компьютер технологиялари ёрдамида экспонатни ҳар тарафлама томоша қилиш имкониятини берувчи дастурлар ишлаб чиқилган. Оддий музейларда эса экспонатни ҳар тарафлама кўриш имконияти йўқ. Ушбу лойиҳа доирасида анъанавий музей экспозициясига жойлаштирилгандан кўпроқ объектларни намойиш қилиш мумкин.

Виртуал музей шаффофлиги сабаб, унга ташриф буюрган фойдаланувчи ер юзининг турли бурчагидан исталган вақтда уни томоша қилиш имкониятига эга. Айнан виртуал музей вазифасини бажараувчи порталга ташриф буюриш орқали МДҲ мамлакатларидаги тарихий жойлар ва галлерияларга виртуал саёҳат уюштириш мумкин. Биргина порталда дунё санъати дурдоналари тўпланган. 

Сизни қизиқтирган экспонат бўйича маълумотни олиш учун уни рўйхатдан танлайсиз ва уйдан чиқмаган ҳолатда маълумотга эга бўласиз.

Виртуал музей экспозициялари, виртуал панарама орқали намойиш қилинади. Виртуал панарамага 3D панарама, айланма панарама, 360 даражали фотопанарамалар киради. Улар орқали виртуал саёҳат амалга оширилади.

https://t.me/madaniyatvazirligi

Report Page