Андижон вилоятида 2020 йил декабрь ойи пенсия ва нафақа тўловлари ўз эгаларига тўлиқ етказиб берилди

Андижон вилоятида 2020 йил декабрь ойи пенсия ва нафақа тўловлари ўз эгаларига тўлиқ етказиб берилди


Мамлакатимизда аҳолининг айниқса ижтимоий қўллаб-қувватлашга ва моддий жиҳатдан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада 2020 йилнинг декабрь ойи пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари томонидан барча тижорат банклари билан ҳамкорликда зарурий чоралар кўрилди.

Хусусан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси томонидан вилоятимиздаги 357 мингдан зиёд пенционер фуқароларимизга жорий йил декабрь ойи пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилишини таъминлаш мақсадида жами 249.9 млрд. сўм маблағлар жорий йилнинг 10 декабрь кунига қадар Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари орқали банк филиалларига тўлиқ молиялаштириб берилди.

Молиялаштирилган маблағларнинг 93.5 млрд. сўми 4 декабрь кунига қадар банк пластик карталари орқали олувчи фуқароларнинг банк пластик карточкаларига тўлиқ юклаб берилиши таъминланди ҳамда 156.4 млрд. сўм нақд пул шаклида олувчилар учун АТ Халқ банкининг ҳудудий филиалларига молиялаштириб берилди.

Жорий йилнинг 20 декабрь кунига қадар Халқ банки сайёр кассалари томонидан 155 млрд. сўми ёки 99 фоизи пенсия ва нафақа олувчи фуқароларга тўлиқ етказиб берилиши таъминланди. Қолган 1.3 млрд. сўм маблағлар жорий йилнинг 26 декабрь санасига қадар АТ Халқ банкининг ҳудудий филиаллари томонидан пенсия ва нафақа олувчи фуқароларга тўлиқ етказиб берилиши назоратга олинди.


Манба: Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси Ахборот-таҳлил ва статистика сектори


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 

Report Page