Вилоятда таниқли брендларнинг спорт кийимларини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Вилоятда таниқли брендларнинг спорт кийимларини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда


Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Жанубий Кореянинг “YOUNGONE CORPORATION” корпорация асосчиси Кихак Сунг билан учрашди. 

Унда янги инвестицион лойиҳани амалга ошириш, замонавий кийимлар ишлаб чиқариш ва янги иш ўринлари ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди. 

Дастлаб хорижлик инвесторлар томонидан корпорация фаолияти, улар томонидан сўнгги йилларда амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берилди. Хусусан, 40 йилдан кўпроқ вақт мобайнида тайёр тикув маҳсулотлари, пойабзал ва турли хилдаги техник текстиль маҳсулотлари ишлаб чикариш соҳасида дунёдаги “биринчи рақамли” корпорация ҳисобланади. Шу билан бирга, “NIKE”, “ADIDAS” ва “LACOSTE” каби дунёнинг энг таниқли брендларига тайёр кийим-кечак етказиб бериб, йиллик экспорт ҳажми 3 миллиард долларга тенг. 

Унга кўра, туманда замонавий, тайёр кийим ишлаб чиқариш фабрикасини куриш лойихаси учун 6 миллион доллар инвестиция ажратилади. Бунинг натижасида 700 та янги иш ўрини яратилади. Ҳозир ҳудудда биринчи босқич ишлаб чикариш тармоқлари ишга туширилган бўлиб, 200 та иш ўрни яратилган. Жорий йилнинг учинчи чораги ва 2022 йилда эса қолган босқичлардаги ишлаб чиқариш тармоқлари фойдаланишга топширилади. 

Учрашувда Д.Ҳидоятов давлат томонидан лойиҳани амалга ошириш учун барча шароит яратиб берилишини таъкидлади. Томонлар ҳамкорликнинг келгуси истиболлари бўйича фикр алмашди.

Report Page