Вилоят прокурорининг Қоровулбозор туманидаги сайёр қабули

Вилоят прокурорининг Қоровулбозор туманидаги сайёр қабули


Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Бухоро вилоят прокуратураси томонидан узлуксиз қабуллар ўтказиб борилмоқда.

Шунга кўра, 2020 йил 03 март куни Бухоро вилоят прокурори Д.Файзиев томонидан Қоровулбозор туманида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда вилоят прокурори томонидан жами 40 га яқин жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Сайёр қабулда 12 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати жойида қаноатлантирилди. Фуқаролар томонидан қабулда топширилган мурожаатлар назоратга олиниб, қонуний ҳал этилиши таъминланади.

Албатта, халқ дарди хамма нарсадан устундир. Давлатимизнинг юксалиш хам ривожланиши хам айнан жонкуяр ва фидоий халқимизнинг фаровон яшашлигига боғлиқдир.




Report Page