Вилоят прокуратураси томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Вилоят прокуратураси томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди


S& А


Вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Даврон Турсунов ҳамда туман прокурори Баходир Худойқуловлар томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. 

2020 йил 1июнь куни “Жар” маҳалласи 2-сектор штабининг биносида ўтказилган сайёр қабулда туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Бахтиёр Усмоновлар ҳамда барча мутасадди идоралар раҳбарлари қатнашди. 


Сайёр қабулда жами 23 нафар тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ва бошлаш истагида бўлган фуқаролар мурожаат қилган бўлиб, 4 нафар фуқаронинг мурожаатлари жойида мутасадди идоралар ҳамкорлигида ҳал қилинди ва керакли тавсиялар берилди, шунингдек 9 нафар фуқаронинг туман прокурорига йўллаган мурожаати маълум бир муддатни талаб қилганлиги ва мураккаблигини инобатга олиб улардан тегишли аризалар олиниб, ҳозирда мурожаатлар бошқа мутасадди идоралар билан биргаликда кўриб чиқилмоқда.

Мазкур сайёр қабулда Даврон Турсунов ва сектор раҳбари Баходир Худойқуловлар ташаббуси билан "Маллаева Сайгул Шодиёровна" ЯТТ раҳбари С.Маллаеванинг паррандачиликни ривожлантириши учун кредит олишда Халқ банки АТБ туман филиалига йўлланма, шунингдек, яна бир паррандачиликни ривожлантирмоқчи бўлган Мирқосим Тухлиевга ҳам 30 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, сайёр қабулда 4 нафар фуқарога Чироқчи туманида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун тадбиркорлик субъектларни давлат рўйхатидан ўтказиб беришда амалий ёрдам кўрсатилди.

Report Page